Latest news

10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  3 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  1 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  1 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  2 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  4 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  9 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1

Олий лига. Тур рамзий терма жамоаси. Умумий жадвал News

Олий лига. Тур рамзий терма жамоаси. Умумий жадвал

Олий лигамизда 3-тур баҳслари ҳам якунига етди.
Сайтимизни диққат билан кузатиб бораётган бўлсангиз, бўлиб ўтган ҳар турдан сўнг тур рамзий терма жамоасини бериб боряпмиз. 3-тур якунига етганидан сўнг умумий жадвални беришга қарор қилдик.

Дарвозабонлар борасида уч турда уч нафар дарвозабон энг яхши деб топилди: Мельничук, Ғаниев ва Макосин. Ҳимоячилардан эса ҳозирча энг кўп “Пахтакор”дан учта футболчи термадан ўрин олди. “Локомотив”, “Нефтчи”, “Навбаҳор”нинг иккитадан ўйинчиси энг яхши ҳимоячилар қаторидан жой олган.

Ярим ҳимоя чизиғига “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Машъал” ва “Олмалиқ”нинг икки нафар ўйинчиси киритилди. “Насаф”, “Қизилқум”, “Навбаҳор” ва “Металлург”дан эса биттадан ўйинчи муносиб кўрилди.

Энди ҳужумчиларга тўхталамиз. Ҳали ҳеч қайси клубнинг ҳужумчиси икки марта тур рамзий термасига киритилмади. “Бунёдкор”, “Металлург”, “Пахтакор”, “Олмалиқ”, “Локомотив”, “Машъал” ҳужумчиларига рамзий термага кириш насиб этди. Энди навбат “Насаф”, “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Андижон”, “Қизилқум”, “Динамо” сингари клубларга етиб келган бўлса ажаб эмас.

Футболчи (жамоа) Неча марта Қайси турда
Дарвозабонлар
Андрей Мельничук (“Динамо”) 1 1
Тимур Ғаниев (“Андижон”) 1 2
Артём Макосин (“Қизилқум”) 1 3
 
Ҳимоячилар
Боян Миладинович (“Пахтакор”) 1 1
Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”) 1 2
Александр Мерзляков (“Пахтакор”) 1 3
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”) 1 1
Бобур Йўлдошев (“Локомотив”) 1 2
Дилёрбек Эрматов (“Нефтчи”) 1 2
Жаҳонгир Жиямуродов (“Нефтчи”) 1 3
Юрий Рижко (“Навбаҳор”) 1 1
Шукурали Пўлатов (“Навбаҳор”) 1 3
Шерзод Шарипов (“Бухоро”) 1 1
Мақсуд Каримов (“Насаф”) 1 2
Шерзод Файзиев (“Машъал”) 1 3
 
Ярим ҳимоячилар
Карлес Кото (“Бунёдкор”) 1 1
Дилшод Жўраев (“Бунёдкор”) 1 2
Жамшид Искандеров (“Пахтакор”) 1 1
Кахи Махарадзе (“Пахтакор”) 1 3
Зафар Тўраев (“Машъал”) 1 1
Мирзоҳид Ғофуров (“Машъал”) 1 3
Зоҳир Пиримов (“Олмалиқ”) 1 2
Санжар Шоаҳмедов (“Олмалиқ”) 1 3
Илҳом Юнусов (“Насаф”) 1 1
Руслан Вагапов (“Қизилқум”) 1 2
Мансур Саидов (“Навбаҳор”) 1 2
Шоҳназар Норбеков (“Металлург”) 1 3
 
Ҳужумчилар
Анвар Бердиев (“Бунёдкор”) 1 1
Шаҳзод Нурматов (“Металлург”) 1 1
Игорь Сергеев (“Пахтакор”) 1 2
Шерзод Ҳакимов (“Олмалиқ”) 1 2
Иван Нагаев (“Локомотив”) 1 3
Зоҳир Қўзибоев (“Машъал”) 1 3
 
Бош мураббийлар
Юрий Лукин (“Қизилқум”) 1 1
Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор”) 1 2
Самвел Бабаян (“Пахтакор”) 1 3


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика