Latest news

12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  4 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6

Олий лига. Иккинчи даврада ғалаба қозона олмаётган жамоалар News

Олий лига. Иккинчи даврада ғалаба қозона олмаётган жамоалар

Миллий чемпионатимизда 17-тур баҳслари якунига етди.
Давралар оралиғидаги танаффусдан сўнг ҳозирча учта тур ўйинлари ўтказилди. Ва мана шу уч тур якунларига кўра тўртта клуб умуман ғалаба қозона олмади. Булар - “Олмалиқ”, “Бухоро”, “Динамо” ва “Қизилқум”. Қуйида ушбу жамоаларнинг ҳар бирига қисқача тўхталиб ўтамиз.

“ОЛМАЛИҚ”
Пойтахт вилояти жамоаси иккинчи давра бошланганидан бери ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Умуман олганда, “Олмалиқ” охирги бешта учрашувдан бери зафар қуча олмаяпти. Демак, Игорь Шквирин жамоасига нимадир бўлган кўринади. Жамоа иккинчи даврада дастлаб “Металлург”га имкониятни бой берди, кейин Жиззахда “Сўғдиёна” билан 0:0 ўйнади ва ўтган тур ўз майдонида “Бунёдкор”га мағлуб бўлди (1:2).

Маълумки, “Олмалиқ” олий лигада иштирок эта бошлаганидан бери нуқул етакчиларга бошоғриқ бўлиб келган. Аммо бу йил жамоа шу ишни такрорлай олмаяпти. Биринчи даврада сафарда “Бунёдкор” билан дуранг қайд этилганини ҳисобга олмасак, “кончилар” қолган беллашувларда ўзларини кўрсата олишмади. Натижада кўпчиликда “Олмалиқ” кучсизланиб қолдими деган савол юзага келяпти.
Жамоанинг кейинги ўйини: сафарда “Андижон” билан.

“БУХОРО”
Афтидан “Бухоро” билан нималар содир бўлаётганига кўпчилик тушунмаётгандек кўринади. Жамоа иккинчи давранинг учала ўйинида ҳам ютқазди. “Бухоро” сафарда “Нефтчи” ва “Навбаҳор”дан, ўз майдонида эса “Насаф”дан мағлуб бўлди. Шундай жамоанинг қаторасига 11 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаётганига ишониш қийин.

Эдгар Гесс шогирдларига нисбатан анча талабчан эканлигини биламиз. Лекин шунга қарамай, натижа кўзга ташланмаяпти. Яхши биласиз, трансфер ойнасининг сўнгги кунларида “Бухоро” ўз сафини Улуғбек Бақоевдек тажрибали ҳужумчи билан кучайтириб олди. Балки бундан кейин жамоанинг ишлари юришиб кетар.
Жамоанинг кейинги ўйини: сафарда “Металлург” билан.

“ДИНАМО”
Самарқанднинг “Динамо” жамоасидан ҳам омад юз ўгирган кўринади. Камо Газаров шогирдлари бошқалар каби иккинчи даврада учта ўйин ўтказиб, ўзига хос антирекорд қайд этди. “Динамо” учта беллашувни мағлубият билан якунлагани етмагандек, шу учта ўйинда бирортаям тўп кирита олмади. Жамоа мавсум бошидан бери атиги 15та гол урган холос.

“Динамо”га нима халақит бераётгани хусусида бир нарса дейиш қийин. Аввалги бош мураббий Равшан Ҳайдаровнинг ишдан кетгани таъсир қилдими ёки бунда бошқа сабаблар борми? Бу саволга яқин орада жавоб олишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Жамоанинг кейинги ўйини: сафарда “Бунёдкор” билан.

“ҚИЗИЛҚУМ”
Биринчи даврада ҳар тугул ўзини кўрсатган “Қизилқум” иккинчи давра старт олганидан бери ҳозирча ўзини намойиш эта олмаяпти. “Қизилқум” ҳам бамисоли “Динамо” ва “Бухоро” сингари учта ўйиннинг ҳаммасида мағлуб бўлди. Юрий Лукин шогирдлари аввалига “Бунёдкор”га енгилишди, кейин сафарда “Андижон”га имконият бой берилди ва ўтган турда жамоа “Пахтакор”га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Эътибор берган бўлсангиз, “Қизилқум” мана шу учта ўйиннинг иккитасини чемпионлик учун курашаётган жамоаларга қарши, яна битта учрашувни эса олий лигада қолиш учун бор кучи билан курашаётган клубга қарши ўтказди. Лекин бу баҳона бўлмаслиги керак. Чунки “Қизилқум”ни ҳам ўзига яраша даражага эга клуб деб биламиз.
Жамоанинг кейинги ўйини: ўз майдонида “Нефтчи” билан.

Х.Холиқов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика