Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  13 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  7 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

"Олий лига БМЛ" финали якунланди - "Primus" ғолиб News

"Олий лига БМЛ" финали якунланди - "Primus" ғолиб

NurBEK, Primus, ФутболN1 ва Manchester UTD никидаги ўқувчиларимиз иштирокида алоҳида чемпионлик ўйини ўтказилди.
Соат 17:00да мана шу тўрт иштирокчи ўртасида финал баҳси бўлиб ўтди.

Ҳар бир иштирокчи ўзи учун очко олади. 7та савол берилади ҳар бирига ўйлашга 5 дақиқадан вақт. Ҳар бир тўғри жавоб учун бир очко берилади. Финалда энг кўп очко олган иштирокчи "Олий лига БМЛ" ғолиби деб топилади.

Агар икки ва ундан ортиқ иштирокчида очколар тенг бўлиб қолса, улар ўртасида дарҳол қўшимча савол ўйналади. Бу вазиятда биринчи бўлиб тўғри жавоб берган ўқувчи ғолиб саналади. 

NurBEK, Primus, ФутболN1 ва Manchester UTD никидаги ўқувчиларимиздан бошқа иштирокчилардан коммент ёзмай туришларини илтимос қиламиз.


САВОЛ №1: 17:00 - 17:05 (вақт)
Ўзбекистон чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ким? У 2014 йилги мавсумда ҳам олий лигада ўйнади.

Жавоб: Асрор Алиқулов
 

САВОЛ №2: 17:05 - 17:10 (вақт)
1997 йилги мавсумда энг кўп пенальти тепган футболчи ким?

Жавоб: Дилшод Ўрмонов ("Трактор")


САВОЛ №3: 17:10 - 17:15 (вақт)
2005 йил олий лигада умуман пенальти тепмаган жамоа қайси?

Жавоб: "Сўғдиёна"



САВОЛ №4: 17:15 - 17:20 (вақт)

2010 йил олий лигадаги қайси ўйинларни хорижлик ҳакамлар бошқариб боришган? Иккита ўйин ёзилиши керак.

Жавоб: "Пахтакор" - "Бунёдкор" ва "Пахтакор" - "Насаф"



САВОЛ №5: 17:20 - 17:25 (вақт)
1992 йил олий лигада қайси жамоа ўз майдонида энг кўп дуранг ўйнаган?

Жавоб: "Сурхон" 10та



САВОЛ №6: 17:25 - 17:30 (вақт)
2004 йил олий лиганинг биринчи даврасида энг кам очко олган жамоа қайси?

Жавоб: Самарқанд Динамо



САВОЛ №7: 17:30 - 17:35 (вақт)
Олий лига тарихида қайси жамоалар бир мавсумда 100дан ортиқ гол ўтказган? Жамоалар номи ёзилиши керак.

Жавоб: "Атласчи", "Темирйўлчи", "Семурғ", "Хоразм".


Финал ўйинида 4 очко тўплаган "Primus" никидаги ўқувчимиз мусобақа ғолибига айланди. Уни табриклаймиз. Сиз билан алоқага чиқиш учун championatuz@mail.ru почтасига хат ёзинг.


БМЛ кубоги финалидаги очколар:

Primus  4 очко
NurBEC  2 очко
ФутболN1  2 очко
Manchester UTD  1 очко


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика