Latest news

13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  4 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  1 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  27 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  29 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1

Олий лига. 9-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 9-тур рамзий терма жамоаси

Сайтимиз одатига кўра, олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма жамоани бериб боряпмиз. Бугун 9-тур рамзий жамоасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
9-тур рамзий термасига ўйинчилар “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Бухоро”, “Локомотив”, “Олмалиқ” ва “Қизилқум” клубларидан киритилди. Айрим сабабларга кўра, “Пахтакор”, “Металлург”, “Машъал”, “Андижон”, “Нефтчи” ва “Динамо” жамоаларидан ҳеч ким лойиқ кўрилмади. Рамзий терма жамоамиз 3-6-1 кўринишида бўлди.



ДАРВОЗАБОН
Александр Меленчук (“Сўғдиёна”)

Ниҳоят “Сўғдиёна” жорий чемпионатдаги илк ғалабасини нишонлади. Жиззахда “Нефтчи” билан кечган баҳсда Даврон Файзиев шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ўйинда Александр Меленчук ўз дарвозасини ажойиб тарзда қўриқлади ва ҳақли равишда рамзий термага киритилди.



ҲИМОЯЧИЛАР
Шукурали Пўлатов (“Навбаҳор”)
Ислом Иномов (“Бунёдкор”)
Ҳамза Каримов (“Насаф”)

Бу тур ҳимоячилардан Ислом Иномов, Ҳамза Каримов ва Шукурали Пўлатов бошқаларга нисбатан ажралиб туришди. Умуман олганда, Ислом Иномов ўзи тушган ўйинларда ёмон таассурот қолдирмаяпти. Лекин нима учундир кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. “Навбаҳор”даги Шукурали Пўлатов эса “Пахтакор”га қарши яхши ҳаракат қилди. Ҳамза Каримовга келсак, “Насаф” вакили йил бошидан бери бир текис ўйин кўрсатиб келмоқда.



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Суҳроб Бердиев (“Сўғдиёна”)
Фозил Мусаев (“Локомотив”)
Бахтиёр Ёқубов (“Навбаҳор”)
Диёр Туропов (“Олмалиқ”)
Предраг Вуйович (“Бухоро”)
Шерали Жўраев (“Қизилқум”)

9-турда кўпроқ ҳимоячилар яхши таассурот қолдиришди. Натижада олтита ярим ҳимоячини рамзий терма жамоага киритдик. Суҳроб Бердиев бошқа ўйинларда бўлгани каби “Нефтчи” билан кечган учрашувда ҳам яхши ҳаракат қилди. Фозил Мусаев эса Муборакда бўлиб ўтган ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйинда фаол бўлди.

Бундан ташқари, Бахтиёр Ёқубов ҳам бу турда шерикларидан ажралиб турди. “Олмалиқ”нинг ёш ярим ҳимоячиси Диёр Туроповнинг ҳам ўйини тобора яхши тус олмоқда. У бу сафар иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Предраг Вуйовичга келсак, Эдгар Гесс билан олдин “Шўртан”да бирга ишлаган сербиялик легионер “Бухоро” таркибида ўзини кўрсатди. Шерали Жўраев эса яхши ҳаракат қилишдан ташқари пенальти ишлашга муваффақ бўлди.



ҲУЖУМЧИ
Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”)

9-турда Игорь Сергеев, Александр Пишур, Фарҳод Тожиев сингари ҳужумчилар ҳам гол уришди. Лекин сайтимиз ходимлари билан маслаҳатлашган ҳолда “Бухоро” ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов вариантида тўхталдик. Сафарда “Қизилқум”га қарши кечган беллашувда Ваҳобов Фирдавс Асадов билан тандем ҳосил қилиб яхши ҳаракат қилди. Қолаверса, жамоасига бир очко келтирган голга муаллифлик қилди.

БОШ МУРАББИЙ

Даврон Файзиев (“Сўғдиёна”)

Бу сафар турнинг энг яхши мураббийи деб Даврон Файзиевни топдик. “Сўғдиёна” устози жамоада бир қатор муаммолар бўлишига қарамай, астойдил меҳнат қилиб келмоқда. Даврон ака учун бу йилги асосий вазифа жамоани олиб лигада олиб қолиш ҳисобланади. Албатта, бунинг учун қаттиқ меҳнат ва кучли молиявий маблағ талаб қилинади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика