Latest news

14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  2 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  2 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  8 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  12 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3

Олий лига. 8-турнинг биринчи ўйинида 6та гол: "Металлург" - "Сўғдиёна" 4:2 News

Олий лига. 8-турнинг биринчи ўйинида 6та гол: "Металлург" - "Сўғдиёна" 4:2

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларини билан танишиб бориш мумкин бўлди. 


Ўйиннинг 3-дақиқасида бурчак тўпидан сўнг ҳисоб очилди. Сардор Расулов "Сўғдиёна" дарвозасини ишғол қилди - 1:0. 7-дақиқада Сухроб Бердиевнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 

22-дақиқада Жасур Ҳакимов ажойиб тарзда ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

30-дақиқада Сардор Расулов дублга эришди - 2:1.

Иккинчи бўлим бошида майдон эгалари яна гол уришди. Бу сафар Алишер Зиёвуддинов ўзини кўрсатди - 3:1.

85-дақиқада Санжар Рашидов дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан унумли фойдаланиб ҳисобни қисқартирди - 3:2.

Кейинги дақиқада Суннатилла Мамадалиев фарқни яна иккитга оширди - 4:2.

Ўйин мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди.


17:30 - «Металлург» (Бекобод) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 4:2
 Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), Р. Фозилов (Наманган), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

ГОЛЛАР: Сардор Расулов 3, 30, Алишер Зиёвуддинов 46, Суннатилла Мамадалиев 86 - Жасур Ҳакимов 22, Санжар Рашидов 85

"Металлург": Маъмур Икромов, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов (Мирғиёз Сулаймонов, 64), Суннатилла Мамадалиев, Шаҳзодбек Нурматов (Шохназар Норбеков, 55), Александр Ковалев (Саидкомил Акбаров, 59), Даврон Каримқулов, Алишер Зиёвуддинов, Сардор Расулов, Мурод Тошматов.

Захира: Сухроб Султонов, Миртўра Акбаров, Сардор Соибов.

"Сўғдиёна": Александр Меленчук, Илҳом Комилов, Элёр Орипов (Санжар Рашидов, 57), Аюбхон Нўъмонов (Сардор Қаххоров, 59), Рустам Аъзамов, Жасурбек Ҳакимов (Нодир Иброхимов, 72), Сардор Эминов, Сухроб Қобилов, Бобир Қосимов, Асил Бегимқулов, Сухроб Бердиев.

Захира: Нодир Ашурматов, Ботир Каримжонов, Акмал Абдураҳмонов, Фурқат Ҳасанбоев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика