Latest news

23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  0 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  0 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  48 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4

Олий лига. 7-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 7-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 7-тур баҳслари якунига етди. Шундай экан, одатга кўра тур рамзий термасини тақдим этамиз.
Бу тур сафарда тўп сурган жамоалардан биргина “Насаф” ғалаба қозонди. Шунингдек, “Локомотив” ҳам уч очкони қўлга киритишга яқин эди, бироқ ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида ўтказиб юборилган гол баҳснинг дуранг билан якун топишини таъминлади.

7-тур рамзий терма жамоаси “Олмалиқ”, “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Металлург”, “Насаф”, “Қизилқум” клубларида тўп сураётган футболчилардан тузилди. Бу сафар “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Динамо”, “Машъал”, “Андижон”, “Нефтчи” ва “Сўғдиёна” клубларидан рамзий термага ҳеч ким киритилмади. 7-тур термаси 4-4-2 схемаси бўйича кўриниш олди.

ДАРВОЗАБОН: Умид Хонимқулов (“Олмалиқ”)

Ушбу тур Муборакка сафар қилган “Олмалиқ” “Машъал” билан кечган баҳсда дуранг ўйнади, яъни учрашувда ҳисоб очилмади. Мазкур беллашувда “Олмалиқ” посбони Умид Хонимқулов ўз дарвозасини ажойиб тарзда қўриқлади. У бир неча бор хавфли вазиятларни бартараф этди.

ҲИМОЯЧИЛАР: Акмал Шораҳмедов (“Бунёдкор”), Александр Мерзляков (“Пахтакор”), Егор Кримец (“Пахтакор”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”).

“Навбаҳор”га қарши ўйинда “Бунёдкор”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов бирмунча ажралиб турди. Қолаверса, Воҳид Шодиев ҳисобни очган пайтда тўпни унга айнан Акмал етказиб берди.  

“Пахтакор” ҳимоячиси Александр Мерзляков эса “Локомотив”га қарши ўзини кўрсатди. Шунингдек, чап оёқда тўпга бурама зарба берган ҳолда ҳисобни тенглаштирди. Саша “Пахтакор”га келганидан бери ўйинида ўсиш борлиги кўриниб турибди.

“Пахтакор” марказий ҳимоячиси Егор Кримец ҳар бир ўйиннинг қутқарувчисига айланмоқда. У кетма-кет уч ўйинда гол уриш билан бирга ҳимояда ҳам бир текис ўйнади.  

1993 йилда туғилган Бобур Йўлдошев ҳам Тошкент дербисида шерикларига нисбатан бирмунча ажралиб турди. Бобур ҳимоя марказида “Пахтакор” ҳужумчиларига деярли имкон бермади.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР: Жасур Ҳасанов (“Локомотив”), Суннатилла Мамадалиев (“Металлург”), Артур Геворкян (“Насаф”), Шерали Жўраев (“Қизилқум”).

“Локомотив”даги катта Жасур Ҳасанов “Пахтакор”га қарши ўйинда фаол ҳаракат қилди. Қолаверса, жарима тўпини ажойиб тарзда амалга оширди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан тўғри дарвоза тўрига бориб тушди.

Суннатилла Мамадалиев ҳам бу турда ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Умуман олганда, Мамадалиев деярли ҳар доим “Металлург” таркибида энг яхшилардан бири бўлиб келяпти.

Жиззахда “Сўғдиёна” билан кечган учрашувда эса Артур Геворкяннинг иккита голи “Насаф”га навбатдаги уч очкони тақдим этди. “Қизилқум”нинг тиниб-тинчимас ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев ҳам бу турда ўзини кўрсатди.  

ҲУЖУМЧИЛАР: Шаҳзод Нурматов (“Металлург”) И.Нагаев (“Локомотив”)

Ана энди ҳужумчиларга тўхталамиз. Шаҳзод Нурматов “Нефтчи”га қарши баҳсда гол уриш билан бирга Мамадалиевнинг голига ассиссентлик қилди. Иван Нагаев эса “Пахтакор” дарвозасини ишғол этди, шунингдек, бутун ўйин давомида рақиб ҳимоячиларини саросимада ушлаб турди.

БОШ МУРАББИЙ: Игорь Шквирин (“Олмалиқ”)

7-тур рамзий терма жамоасига бош мураббий этиб Игорь Шквиринни танладик. Чунки “Олмалиқ” ўз тарихида биринчи бор Муборакдан очко билан қайтди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика