Latest news

10:05"Зенит" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 09:42Марко Асенсио Ла Лигага қайтиши мумкин  0 09:18"Бавария" "Боруссия" юлдузини нишонга олди  1 08:51Рэшфорд Лондон клубига ўтишга рози бўлди  2 08:22"Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначонинг нархи борасида келиша олмаяпти  1 07:58"Челси" ва "Арсенал" 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  2 07:32"Валенсия" Ансу Фатини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 07:05Антони Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 02:59Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Хетафе"ни мағлуб эта олмади  97 02:41А Серия. Лукакунинг 78-дақиқада урган голи "Наполи"га "Аталанта"га қарши Бергамодаги ўйинда ғалабани тақдим этди  4 01:20Деле Алли А Серия клубига ўтади  0 00:55Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Боруссия Мёнхенгладбах"га 3та гол урди  0 00:33АПЛ. Салибасиз "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди  13 00:04А Серия. "Ювентус" "Милан"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  3 23:40Расман: "Қизилқум" "Насаф" собиқ легионерини трансфер қилди  6

Олий лига 6-туридаги ўйинларда кимларнинг имконияти юқори? News

Олий лига 6-туридаги ўйинларда кимларнинг имконияти юқори?

Бугун Ўзбекистон миллий чемпионатининг 6-тур ўйинларига старт берилади.
Уч кунга чўзиладиган турда бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтади. Учрашувлардан олдин ўз қарашларимиз билан ўртоқлашамиз.

26 апрель, шанба
«Нефтчи» (Фарғона) – «Машъал» (Муборак)

Фарғонада ўтадиган баҳс кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлиши табиий. Чунки маҳаллий “Нефтчи” жамоаси мана 5 турки ғалаба нима эканлигини билмай келяптилар. Шу баҳсга қадар икки жамоа ҳам кубокдаги баҳсларда мағлубият аламини тотиб кўрдилар. Лекин бу турда “Нефтчи” учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Ўз мухлислари қаршисида фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишлари табиий. “Машъал” ҳам осонликча таслим бўлмайдиган жамоалардан. Водийга қилган аввалги сафарида (Андижонга қарши) ҳам муваффақиятга эришганди. “Нефтчи”га қарши баҳсда ҳам улар очко олиш илинжида майдонга тушишади.
Имкониятлар: 55-45

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Навоий)
Олмалиқдаги баҳсга тўхталадиган бўлсак, бу ўйин ҳам қизиқарлилиги жиҳатидан қолган ўйинлардан қолмаслигини айтишимиз мумкин. Юрий Лукин бошчилигидаги “Қизилқум” жамоасининг бу мавсумда ишлари яхши кетмоқда. Бу турда улар ҳам қўл қовуштириб қўймасликларини кутишимиз мумкин. Асосан қарши хужумда тўп суришларини тахмин қиладиганимиз “Қизилқум” жамоаси Олмалиққа ҳақиқий бош оғриқ бўлади. Игор Швирин бу турда осонликча очко ололмайди десам муболаға бўлмаса керак.
Имкониятлар: 55-45

«Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент)
Шубҳасиз турнинг энг марказий учрашуви Самарқандда бўлиб ўтади. Маҳаллий “Динамо” жамоаси чемпионат пешқадамини қабул қилади. Шу тургача ҳар бир турда рақибларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлаётган "шерлар"ни Самарқандда ҳақиқий синов кутиб турибди. Буни жамоа устози Самвел Бабаян ҳам ҳис қилиб турган бўлса ажаб эмас. Равшан Ҳайдаров жамоасининг кайфияти аъло даражада. Чунки аввалги турда сафарда “Андижон” мағлуб этилган. Кубок баҳсида ҳам ғалаба нашидаси сурилди. Бу ўйин қизиқарли кечади.
Имкониятлар: 50-50

«Навбаҳор» (Наманган) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
“Металлург”га қарши мағлубиятдан сўнг Бахтиёр Ашурматов жамоаси молиявий аҳволи унча яхши бўлмаган Жиззахнинг "Сўғдиёна"жамоасини ўз уйларида қабул қилади. Наманганда рақобатбардош клуб шакллантиришга ҳаракат қилаётган ёш мураббий бу ўйинга шогирдларини жиддий тайёрлашга интилаётганлигини пайқашимиз қийин эмас. Бу йилги чемпионатимизда осон ғалабага эришса бўладиган ўйинларни деярли кўрмадик ҳисоб. Шундай экан бу учрашув ҳам мухлислар кутган томошабопликни тақдим этиб бериши керак.
Имкониятлар: 60-40

27 апрель, якшанба
«Насаф» (Қарши) – «Металлург» (Бекобод)

Чемпионатда совриндорлар қаторидан жой олишга ҳаракат қилаётга Рўзиқул Бердийев шогирдлари бу турда “Металлург”ни ўз уйларида қабул қиладилар. Иккала жамоа ҳам аввалги турда ғалаба нашидасини сурган эдилар.
Бу турда ҳам шу натижани такрорлашга ҳаракат қилиб кўришлари табиий. “Металлург”нинг бу чемпионатда ишлари унча юришмаяпти. Рустам Мирсодиқов бу турда Қаршидан очко билан қайтишга ҳаракат қилишини тахмин қилишимиз мумкин.
Имкониятлар: 55-45

28 апрель, душанба
«Локомотив» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон)

Чемпионатимизнинг энг омадсиз жамоаси гранд жамоага қарши майдонга тушишади. Водийдан ташриф буюрган “бургутлар”ни бу турда анча жиддий синов кутиб турибди. Чунки уларнинг бу турдаги рақиби “Локомотив” жамоасидир. Вадим Абрамов бошчилигидаги “темирйўлчилар” “Андижон”га қарши тайёргарлик давомида рақиб жамоадан кўра кўпроқ хордиқ чиқаришга муваффақ бўлдилар. Бу уларга қўл келиши мумкин.
Имкониятлар: 60-40

«Бухоро» (Бухоро) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Бу турни Бухородаги ажойиб баҳс якунлаб беради. “Бухоро” жамоаси ўз уйида “қалдирғочлар”ни қабул қилари. Учрашув бухоролик мухлисларда катта қизиқиш уйғотиши табиий. Чунки жамоанинг бу йилги ишлари кўнгилдагидек кетмоқда. Эдгар Гесс шогирдларини Волков шогирдларига қарши ўйинга пухта тайёрлаганлигини ўйин давомида кузатишингиз мумкин.
Имкониятлар: 45-55

Бу менинг шахсий қарашларим. Сизники меникига мос келмаслиги табиий ҳол албатта. Сиз нима деб ўйлайсиз? Учрашувларда кимларнинг имкониятларини юқори баҳолайсиз? Фикрларингиз эътиборга олинади.

Комилжон Икромов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика