Latest news

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  214 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  6 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Олий лига. 6-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 6-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 6-тур баҳслари ҳам якунига етди. Бу турда фақат учта учрашув майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.
Яъни, “Олмалиқ” ўз уйида “Қизилқум”ни мағлубиятга учратган бўлса, “Локомотив” биринчи лигадан яна олий лигага қайтган “Андижон” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учта беллашувда дуранг қайд этилди: “Нефтчи” - “Машъал”, “Насаф” - “Металлург” ўйинларида ҳисоб очилмади. “Бунёдкор” эса сафарда “Бухоро” билан 1:1 ўйнади. Бу турда сафарда ғалаба қозонган жамоа биргина “Пахтакор” бўлди. Жамоа Самарқанддан ғалаба билан қайтди. Биз эса одатимизга кўра, 6-турнинг рамзий термасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Дарвозабон - Маъмур Икромов (“Металлург”)
Бекободнинг “Металлург” жамоаси 6-турда “Насаф” меҳмони бўлиб, қаршиликлардан бир очко тортиб олди. Бу ўйинда меҳмонлар дарвозабони Маъмур Икромов анча ишончли тўп сурди. У дарвозасини ажойиб тарзда қўриқлаш билан бирга жамоасининг гол ўтказишига йўл қўймади.

Ҳимоячилар - Егор Кримец (“Пахтакор”), Ғиёс Комилов (“Машъал”), Ҳикмат Ҳошимов (“Металлург”)

Бу галги рамзий термамизга уч нафар ҳимоячини киритдик. “Пахтакор” аъзоси Кримец Хитой чемпионатидан қайтиб келгач, ўзининг аввалги жамоасига тезда киришиб кетди. У “Динамо” билан кечган сафар баҳсида охирги дақиқаларда тўп киритиб, “Пахтакор”га навбатдаги ғалабани тақдим этди. “Машъал” ҳимоячиси Ғиёс Комилов ҳам бу турдан ўзидан яхши таассурот қолдирди. У “Машъал”нинг “Нефтчи” билан ўйинда гол ўтказишига йўл қўймади. “Металлург” сардори Ҳикмат Ҳошимов эса Қаршидаги баҳсда жамоасининг ҳимоя қўрғони бўла олди.

Ярим ҳимоячилар - Шакир Зуаги (“Олмалиқ”), Камолиддин Тожиев (“Пахтакор”), Азамат Бобожонов (“Динамо”), Виталий Пламадела (“Бухоро”), Отабек Валижонов (“Навбаҳор”).

Ўтган тур рамзий терма жамоасига беш нафар ярим ҳимоячи киритилди. Шулардан икки нафари таянч ярим ҳимоячиси. “Олмалиқ” таркибига келиб қўшилган тунислик Шакир Зуагининг ўйини турдан турга кучайиб бормоқда. “Қизилқум” билан кечган баҳсда Шакир ўзидан илиқ таассурот қолдирди, шунингдек, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди. Камолиддин Тожиев ҳам “Пахтакор”га қайтганидан бери кўпинча таянч чизиғида тўп сурмоқда. У ҳам бу турда яхши ҳаракат қилди.

Гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, “Динамо” таркибида Азамат Бобожонов ўз хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турди. “Навбаҳор”даги Отабек Валижонов бу турда иккита голли тўп узатишга эришди. “Бухоро”нинг молдовалик легионери Виталий Пламадела эса “Бунёдкор” дарвозасига тўп киритди.

Ҳужумчилар - Шаҳбоз Эркинов (“Навбаҳор”), Фарҳод Тожиев (“Локомотив”)

6-турга келиб ҳужумчилар ҳам гол уришди. Хусусан Шаҳбоз Эркинов “Сўғдиёна” дарвозасини уч марта ишғол этди. Фарҳод Тожиев эса бу турда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Тўғри, Иван Нагаев ҳам иккита гол урди, бироқ у иккинчи тўпни киритгач, голни нишонлаш мақсадида футболкасини ечиб олди ва сариқ карточка “ишлади”. Шу боис уни рамзий термага киритмасликни маъқул кўрдик.

Бош мураббий - Эдгар Гесс (“Бухоро”)
Хабарингиз бор, бу мавсумдан “Бухоро”ни Эдгар Гесс бошқаряпти. Эдгар Яковлевич жамоаси охирги уч турда етти очко ишлади. Уйда “Металлург”, сафарда “Сўғдиёна” мағлуб этилган бўлса, ўтган турда жамоа “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади. Бу эса Эдгар Гесснинг рамзий термамизга бош мураббий бўлишига етарли бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика