Latest news

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  6 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  2 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  21 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  16 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу турда ҳам бир қатор қизиқарли баҳслар ўтказилди. Хусусан водий дербисида "Андижон" жорий мавсумдаги илк очкосини қўлга киритган бўлса, пойтахт дербисида "Локомотив" "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Шунингдек, "Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари сафарда бир хил 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонишди. "Машъал" эса ўз майдонида "Олмалиқ"дан устун келди.  

Сайтимизга одатига биноан 4-тур рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз. Бу сафар рамзий термадан "Пахтакор", "Машъал", "Локомотив", "Андижон", "Нефтчи", "Насаф" футболчилари жой олишди. Қолган жамоалардан эса номзод кўзга ташланмади.



ДАРВОЗАБОН
Александр Лобанов ("Пахтакор")

ҲИМОЯЧИЛАР
Сирож Ҳамроев ("Машъал")
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
Даврон Турсунов ("Андижон")



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Аббос Махситалиев ("Нефтчи")
Жамшид Ҳасанов ("Машъал")
Артур Геворкян ("Насаф")
Владимир Козак ("Пахтакор")
Икром Алибоев ("Локомотив")
Жасур Ҳасанов (катта, "Локомотив")



ҲУЖУМЧИ
Илҳом Шомуродов ("Насаф")

Бош мураббий: Вадим Абрамов

"Пахтакор" сафарда "Қизилқум"ни мағлуб этиб қайтди. Амалдаги чемпионлар посбони Александр Лобанов бир нечта вазиятда ўз дарвозасини голдан қутқариб қолди. Бу ўйинда майдонда ҳаракат қилган футболчилардан Владимир Козак ҳам илиқ таассурот қолдирди. Шу боис уни ҳам рамзий термага киритдик.

Олий лигада чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" эса Тошкент дербисида "Бунёдкор"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу ўйинда майдон эгалари сафида Ислом Тўхтахўжаев, Икром Алибоев ҳамда катта Жасур Ҳасанов ажралиб туришди. Кўз тегмасин, айниқса Икром Алибоевнинг ўйини турдан турга қовушиб бормоқда.



Ниҳоят, 4-турга келиб "Андижон" чемпионатдаги илк очкосига эга бўлди. Эдгар Гесс шогирдлари сафарда "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнашди. Бу беллашувда ҳимоячи Даврон Турсунов яхши ҳаракат қилди. "Насаф" етакчиси Артур Геворкян яна катта саҳнага қайтмоқда. Жароҳатидан тезда фориғ бўлган ярим ҳимоячи "Бухоро"га қарши баҳсда ўзини кўрсатди. У ҳам ўзи гол урди, ҳам Илҳом Шомуродов тўп киритган вазиятда тўпни унга етказиб берди. Ҳужум чизиғига эса айнан Илҳом Шомуродовни қўйдик. Сурхондарёлик ҳужумчи чемпионатдаги голлари ҳисобини очди. Кейинги турларда ҳам ўзини кўрсатса ажаб эмас.



4-тур рамзий терма жамоасига бош мураббий сифатида "Локо" устози Вадим Абрамовни маъқул кўрдик. Негаки унинг қўл остидаги жамоа "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Қолаверса, "темирйўлчилар" охирги уч ўйинда 11та гол уришнинг уддасидан чиқишди. Бу эса яхши кўрсаткич ҳисобланади. Афтидан, Вадим Абрамов қўл остидаги жамоа ўз ўйинини тўлиқ топиб олган кўринади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика