Latest news

14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  4 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  4 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  77 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  12 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  12 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  6

Олий лига, 3-тур. Статистика ва фактлар News

Олий лига, 3-тур. Статистика ва фактлар

Олий лига 3-тур баҳслари ҳам якунланди. Ушбу турнинг қизиқарли маълумотлари ва фактлари ҳақида сўзлаб ўтамиз.

Чемпионатимизнинг 3-турида киритилган голлар сони ўтган сафаргига нисбатан пасайди. Ушбу турда сенсация деярли қайд этилмади. Биргина кутилмаган натижа бу "Бунёдкор"нинг ўз майдонида "Олмалиқ" билан қайд этган дуранги бўлди. "Олмалиқ" ўз олдига аста-секин мақсадлар қўйишни бошламоқда ва кучли жамоа бўлиб шаклланмоқда. Демак 3-турда катта сенсациялар қайд этилмади. Чемпионатнинг илк йирик ғалабаси 3-турга келиб содир бўлди. Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз майдонида "Бухоро"га жавобсиз учта тўп йўллади.


Олий лига, 3-тур статистикаси ва фактлари:

Киритилган голлар: 14

Ғалабалар: 5

Мезбон жамоа ғалабаси: 2

Меҳмон жамоа ғалабаси: 3

Дуранг: 2

Энг қўпол ўйин: "Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:1 (7 та огоҳлантириш ва 1 та қизил)

Энг тартибли ўйин: "Металлург" - "Локомотив" 0:1 (4 та огоҳлантириш)

Энг қўпол жамоа: "Пахтакор" (4 та огоҳлантириш)

Энг тартибли жамоа: "Насаф" (огоҳлантиришларсиз)

Томошабоп ўйин: "Сўғдиёна" - "Динамо" 1:3

Зерикарли ўйин: "Металлург" - "Локомотив" 0:1

Энг кўп ташриф буюрган ишқибозлар: "Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:1 (12579 томошабин)

Энг кам ташриф буюрган мухлислар: "Бунёдкор" - "Олмалиқ" 1:1 (1425 томошабин)

Томошабинлар ташрифи жами: 41971 томошабин

Ўртача томошабинлар ташрифи ҳар бир ўйинга: 5995 томошабин

Турнинг кутилмаган натижаси: "Бунёдкор" - "Олмалиқ" 1:1

Огоҳлантиришлар сони: 38

Четлатишлар: 2

Чемпионатдаги илк четлатиш 3-турга келиб содир бўлди. "Сўғдиёна" футболчиси Элёр Орипов мавсумдаги илк қизил карточкани олди. Ушбу турда кетма-кет иккинчи четлатишга ҳам гувоҳ бўлдик. "Водий дербиси"даги баҳсда Бахтиёр Ёқубов ҳам ҳакам томонидан четлатилди. "Андижон" жамоаси уч турдан буён рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти. Чемпионатда фақатгина "Андижон" гол урмай келмоқда. Ўтган турга нисбатан мухлислар ташрифи ошди. Бу борада "водий дерби"си ва Андижондаги баҳснинг хизматлари юқори. Яна бир қизиқ жиҳати шуки, "Локомотив" жамоаси иккинчи ғалабани яна сафарда қайд этди ва яна Иван Нагаевнинг киритган ягона голи уларга муҳим уч очкони тақдим этди.

Ушбу турда жами киритилган 14 та голнинг атига  тўрттасини ҳужумчилар, саккизтасини ярим ҳимоячилар ва иккитасини ҳимоячилар киритишди.


Шаҳбоз Беғамов


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика