Олий лига 24-тур статистикаси
28 oct 2014 12:03
News
Олий лига 24-тур статистикаси
24-25 октябрь кунлари олий лиганинг 24-туридан ўрин олган 7 учрашув бўлиб ўтди. Ўқувчиларимизга бўлиб ўтган тур статистикасини тақдим этамиз.
Ушбу турнинг етти учрашувида дарвозаларга жами 16та гол урилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 2,29тадан гол тўғри келади.
24-турдаги 7та учрашувнинг 5тасида мезбон жамоа зафар қучди. “Локомотив” ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилди. Бу баҳс тақдирини битта автогол ҳал қилди. Биринчи бўлим ўрталарида самарқандликлар ҳимоячиси Илдар Маматказин кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди – 1:0.
Олий лигада қолиш учун курашаётган “Бухоро” ўз мухлислари қаршисида “Олмалиқ”ни қабул қилди. Биринчи бўлим бошида Жамолиддин Убайдуллаев ҳисобни очди. Баҳс бошланганига бир соат бўлган вақтда Улуғбек Бақоев меҳмонлар дарвозасига иккинчи голни урди. Орадан тўрт дақиқа ўтгач Санжар Шоаҳмедов ҳисобни қисқартирди – 2:1.
Водийда “Навбаҳор” Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилди. Дастлабки бўлимда ҳеч бир жамоа тўп кирита олмади. Иккинчи бўлим бошида Мансур Саидов ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Бахтиёр Ёқубов иккинчи бор меҳмонларни ранжитишди. Баҳс тугашига 10 дақиқа қолганида Шахбоз Эркинов ҳисобни йириклаштирди – 3:0.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “Насаф” ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилди. Бу учрашувнинг биринчи бўлимида ҳам ҳисоб очилмади. 59-дақиқада Илҳом Шомуродов ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай чемпионат тўпурари Артур Геворкян мавсумдаги ўзининг 16-голини уришга эришди – 2:0.
Олий лигада қолиш учун курашаётган “Сўғдиёна” ва “Андижон” клублари Зоминда тўқнаш келишди. Ўтган турларда бу стадионда 9тадан голлар урилганди. Бу сафар эса томошабинлар биттагина голнинг гувоҳига айланишди. Биринчи бўлим сўнггида Сардор Эминов “Сўғдиёна”га ғалаба келтирган тўпни “бургутлар” дарвозасига киритди – 1:0. Қизиғи биринчи даврда “Андижон”га қарши сафарда кечган баҳсда ҳам Эминов икки бор гол уришга эришганди. Айнан мана шу баҳсдан сўнг “Андижон”нинг олий лигани тарк этишини ойдинлашди.
Ушбу турда битта дуранг қайд этилди. Қиргулида бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Бунёдкор” учрашувида ҳеч бир томон ғалабага эриша олмади. 90 дақиқа давомида ҳар иккала жамоа футболчилари рақиб дарвозасига йўл топа олишмади – 0:0.
Сафарда ўйнаган битта “Пахтакор” уч очкога эга бўлиб қайтди. Бекободда бўлиб ўтган баҳсда ҳисоб Жамшид Искандеров томонидан очилди. Иккинчи бўлим бошида Баҳодир Пардаев иккинчи бор мезбонлар дарвозасига гол урди. “Металлург” 6 дақиқа ичида икки бор тўп киритиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Дилмурод Каримов пенальтидан ҳисобни қисқартирди, Ҳикмат Ҳошимов эса жарима тўпидан унумли фойдаланди. “Шерлар” шундан сўнг ҳам иккита гол уришга муваффақ бўлишди. Игорь Сергеев ва Баҳодир Пардаев гол уриб якуний натижани ўрнатишди – 2:4. Навбатдаги ғалаба “Пахтакор”га муддатдан аввал чемпионликни келтиради.
24-турда ҳакамлар битта пенальти белгилашди. “Металлург” – “Пахтакор” учрашувида мезбонлар ярим ҳимоячиси Дилмурод Каримов белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олди. Ҳозирча чемпионатда жами 39та пенальти амалга оширилди, шундан 28таси голга айланди.
Турнинг 7та учрашувида ҳакамлар томонидан 25та сариқ карточка кўрсатилди. Бу ҳар бир ўйинда 3,57тадан сариқ карточка кўрсатилди деганидир. “Металлург” – “Пахтакор” ўйинида энг кўп огоҳлантириш кўсатилди – 6та. “Насаф” – “Қизилқум” учрашувида эса икки марта сариқ карточка кўрсатилди. Бу турда ҳакамлар футболчиларга тўртта қизил карточка кўрсатишди. “Металлург” – “Пахтакор” учрашувида мезбонлардан Даврон Каримқулов, меҳмонлардан Камолиддин Тожиев қизил карточка олди. “Машъал” ҳимоячиси Ғиёсжон Комилов “Навбаҳор” билан баҳсни шерикларидан аввал тугатишга мажбур бўлди. “Локомотив” ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов “Динамо” билан учрашувнинг 82-дақиқасида қизил карточка олди. Ҳозирга қадар чемпионатда футболчилар 33 бор қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Бу турда битта йирик ғалаба кузатилди. “Навбаҳор” ўз мухлислари қаршисида “Машъал” дарвозасига жавобсиз учта гол урди. “Лочинлар” учун бу мавсумдаги учинчи йирик ғалаба бўлди. Мавсумда ҳозирга қадар бўлиб ўтган 166та ўйинда 21 бор йирик ғалаба қайд этилди.
Ушбу турда битта футболчи дублга эришди. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Баҳодир Пардаев Бекободда мезбонлар дарвозасига иккита гол урди. Ҳозирга қадар футболчилар 34 марта дубль қайд этишганди.
24-тур ўйинларини кузатиш учун стадионларга жами 20263 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир ўйинга ўрта ҳисобда 2895 нафар томошабин келди деганидир. Турнинг энг кўп томошабини “Нефтчи” – “Бунёдкор” учрашувига келди – 4701. Энг кам томошабин эса “Локомотив” – “Динамо” баҳсига ташриф буюрган. Ушбу ўйинни кўриш учун Тошкентдаги стадионга 1810 нафар томошабин келди.
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

24-тур |
Кўрсаткич |
2014 йил |
7 |
Ўйин |
166 |
16 (2.29) |
Гол (ўртача) |
446 (2.69) |
5 (71.43%) |
Мезбон ғалабаси |
92 (55.42%) |
1 (14.29%) |
Дуранг |
29 (17.47%) |
1 (14.29%) |
Меҳмон ғалабаси |
45 (27.11%) |
1 |
Пенальти белгиланди |
39 |
1 (100%) |
Пенальти амалга оширилди |
28 (71.79%) |
25 (3.57) |
Огоҳлантириш (ўртача) |
628 (3.78) |
4 (0.57) |
Четлатиш (ўртача) |
33 (0.2) |
1 |
Йирик ғалаба |
21 |
0 |
Иродали ғалаба |
17 |
1 |
Дубль |
34 |
0 |
Хет-трик (Покер) |
4 (1) |
20263 (2895) |
Томошабин (ўртача) |
867862 (5228) |
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments