Latest news

05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  0 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  3 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  3 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  2 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  19 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  104 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  60 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4

Олий лига. 24-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 24-тур рамзий терма жамоаси

Миллий чемпионатимизда 24-тур баҳслари ўтказилди.
Мазкур турда фақат бир учрашувда дуранг қайд этилди. Яъни, Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” - “Бунёдкор” баҳсида ҳисоб очилмади. Бешта ўйин майдон эгаларининг ғалабаси билан якун топган бўлса, бир учрашувда меҳмонлар зафар қучишди. Яъни, “Металлург” - “Пахтакор” беллашувида чемпионликка жуда яқин турган “пахтакорчилар” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўтган тур ўйинларидан келиб чиққан ҳолда одатдагидек рамзий терма жамоани тузиб чиқдик. Унга кўра, “Машъал”, “Нефтчи”, “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор” ва “Бухоро” клубларидан яхши ўйин кўрсатган футболчиларни танлаб олдик. Демак, қуйида 24-тур рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз.

ДАРВОЗАБОН
Ботир Носиров (“Машъал”)



Гарчи Наманганда “Машъал” 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, бу ўйинда муборакликлар посбони Ботир Носиров ўзидан яхши таассурот қолдирди. Ботир биринчи таймда жуда яхши ҳаракат қилди. Аммо танаффусдан кейин умуман кераксиз бўлган голларни ўтказиб юборди. Лекин тўлиқ ўйиндан келиб чиққан ҳолда Носиров дарвозада яхши турди дея оламиз.

ҲИМОЯЧИЛАР
Абдуллоҳ Олимов (“Нефтчи”)
Бобур Йўлдошев (“Локомотив”)
Фаррух Сайфиев (“Насаф”)



“Нефтчи” ўз уйида амалдаги чемпионни енга олмади. Аммо бир очкога эга бўлди. Мазкур баҳсда чап қанот ҳимоясида ўйнаган Абдуллоҳ Олимов ўзидан илиқ таассурот қолдирди. “Локомотив”нинг навбатдаги баҳсида ҳеч бир ўйинчи жиддий ажралиб тургани йўқ, бироқ марказий ҳимоячи Бобур Йўлдошев ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Шу боис уни рамзий терма жамоага киритдик. Фаррух Сайфиев эса охирги пайтларда тез-тез тилга олинадиган футболчига айланди. Сайфиев “Қизилқум” билан кечган баҳсда ҳам ўзини кўрсата олди.
 
ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Артур Геворкян (“Насаф”)
Жамшид Искандеров (“Пахтакор”)
Сардор Эминов (“Сўғдиёна”)
Минори Сато (“Бунёдкор”)
Мансур Саидов (“Навбаҳор”)



Ярим ҳимоя чизиғига беш нафар футболчини танлаб олдик. Булар - Артур Геворкян, Жамшид Искандеров, Сардор Эминов, Минори Сато ва Мансур Саидов. “Насаф” етакчиси Геворкян “Қизилқум” дарвозасига чап оёқда чиройли тўп киритди, қолаверса биринчи голга ҳаммуаллифлик қилди. Искандеров эса Бекободда ўзини кўрсата олди. Сардор Эминовнинг ягона голи “Сўғдиёна”га ниҳоятда керакли уч очкони тақдим этган бўлса, япониялик легионер Минори Сато “Нефтчи”га қарши ўзини кўрсатди. Мансур Саидовнинг захирадан тушиши эса “Навбаҳор” ўйинини тубдан ўзгартириб юборди. Натижада майдон эгалари “Машъал” дарвозасига жавобсиз учта гол уришга муваффақ бўлишди.



ҲУЖУМЧИЛАР
Баҳодир Пардаев (“Пахтакор”)
Улуғбек Бақоев (“Бухоро”)



Давралар оралиғида “Пахтакор”га келиб қўшилган Баҳодир Пардаев тезда янги жамоасига киришиб кетди. Игорь Сергеев терма жамоага кетган маҳал айнан Баҳодир ҳужумдаги етакчиликни ўз қўлига олди. У “Пахтакор”га келгач, яна тўпурарлик маҳоратини намоён эта бошлади. Жиззахлик ҳужумчи яқинда “Металлург” дарвозасига иккита гол урди. Тажрибали ҳужумчи Улуғбек Бақоев ҳам жамоаси учун жуда керакли голларни уриб келяпти. Унинг “Олмалиқ” дарвозасига киритган тўпи “Бухоро”га уч очкони тақдим этди ва жамоанинг олий лигада қолиши учун имкониятни юзага келтирди.  



БОШ МУРАББИЙ: Даврон Файзиев (“Сўғдиёна”)
Тур рамзий терма жамоасига бош мураббий этиб кимни танласак дея узоқ ўйладик. Ва охири Даврон Файзиев варианти устида тўхталдик. Яхши биласиз, “Сўғдиёна” олий лигада қолиш учун астойдил курашмоқда. Ўтган турда жамоанинг “Андижон” билан кечган баҳси жуда муҳим эди ва жиззахликлар кичик ҳисобда рақибни мағлуб этиб, уч очко соҳиби бўлишди. Шу боис рамзий термага бош мураббий сифатида Даврон Файзиевни танладик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика