Latest news

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  9 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Олий лига-2014 якунлари. Чемпион "Пахтакор" ҳақида News

Олий лига-2014 якунлари. Чемпион "Пахтакор" ҳақида

Бугундан бошлаб ҳар куни битта клубга аталган статистик кўрсаткчилар сайтимизда бериб борилади.
Дастлабки мақоламиз 2014 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клубига аталади.

10-марта мамлакатда тенгсиз бўлган "шерлар" мавсумни мағлубиятсиз якунлай олишди. Жамоа таркибида бу мавсум жами 19 нафар футболчи майдонга тушди. Улардан икки нафари легионерлар. Жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи дарвозабон Александр Лобанов бўлди. Посбон барча 26та учрашувда тўлиқ иштирок этди. 11та урган Игорь Сергеев клуб тўпурари бўлди.



Егор Кримец ва Камолиддин Тожиев 7тадан сариқ карточка олишди. Тожиев "шерлар" сафида бу мавсум қизил карточкага лойиқ кўрилган ягона футболчи бўлди.

Қуйида жамоа сафида майдонга тушган барча футболчиларнинг статистик кўрсаткчилари берилган.

Футболчи Амп. Т.сана. Ўйин Дақ Гол СК ҚК
Лобанов Александр Дар 04.01.1986 26 2340 0 0 0
Махарадзе Кахи Яҳм 20.10.1987 25 2163 7 6 0
Искандеров Жамшид Яҳм 16.10.1993 25 2114 6 4 0
Сергеев Игор Ҳуж 30.04.1993 25 2008 11 0 0
Козак Владимир Яҳм 06.06.1993 25 1897 5 2 0
Кримец Егор Ҳим 27.01.1992 24 2160 5 7 0
Мерзляков Александр Ҳим 30.10.1986 24 2102 3 3 0
Ҳошимов Даврон Ҳим 24.11.1992 24 2093 0 5 0
Андреев Станислав Яҳм 06.05.1988 23 1439 1 2 0
Исматуллаев Акбар Ҳим 10.01.1991 22 1508 0 1 0
Миладинович Боян Ҳим 24.04.1982 20 1723 5 4 0
Тожиев Камолиддин Ҳим 03.05.1983 20 1581 1 7 1
Каримов Шерзод Яҳм 26.01.1989 18 720 1 1 0
Солиев Анвар Ҳуж 05.02.1978 15 258 1 0 0
Пардаев Баҳодир** Ҳуж 26.04.1987 13 561 7 0 0
Машарипов Жалолиддин Яҳм 01.09.1993 12 323 0 1 0
Қиличев Ойбек** Яҳм 17.01.1989 9 380 1 1 0
Болтабоев Жамшид Ҳим 03.10.1996 6 301 0 1 0
Ҳакимов Темур* Ҳуж 23.08.1994 4 65 0 1 0

* - биринчи даврадан сўнг бошқа клубга ўтган

** - иккинчи даврада жамоага келган




"Пахтакор" мавсум давомида 54та гол урди, шулардан 28таси ўз майдонидаги ўйинларда урилган. Жамоа ҳар бир ўйинда ўртача 2 тадан гол урган. 15та ўйинда "шерлар" ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишган.

Қуйидаги жадвалда клубнинг бу мавсумдаги қайд этган натижалари келтирилган.

Ўйинлар 26
Голлар 54
Уйдаги голлар 28 (51,85%)
Меҳмондаги голлар 26 (48,15%)
Ўтказилган голлар 14
Уйда ўтказилган голлар 5 (35,71%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 9 (64,29%)
Ўртача гол 2,08
Ўртача ўтказилган гол 0,54
Уйдаги очколар 37/39 (94,87 %)
Меҳмондаги очколар 35/39 (89,74 %)
Энг йирик ғалаба 4:0 - "Бухоро"
Энг йирик мағлубият Мағлубият йўқ
"Қуруқ" ўйинлар 15 (57,69%)
Гол ура олмаган ўйинлар 1 (3,85%)
Иродаги ғалаба 2
Йирик ғалабалар 5
Йирик мағлубиятлар 0
Автогол (урилган/ўтказилган) 0/0
Огоҳлантиришлар (ўртача) 46 (1,77)
Четлатишлар (ўртача) 1 (0,04)
Майдонга тушганлар (легионер) 19 (2)
Томошабинлар (жами/ўртача) 166166 / 6391



“Шерлар”нинг мавсумдаги ўртача ёши 25,3 ни ташкил қилди. Бу борада олий лигада энг ёш жамоа бўлди. Майдонга тушган ва огоҳлантириш олган энг ёш ўйинчи Жамшид Болтабоев бўлди. Тажрибали ҳужумчи Анвар Солиев клуб сафида майдонга тушган ва гол урган энг кекса футболчи бўлди.

Кўрсаткич

Ёш Футболчи

Энг ёш гол урган

20,171 Искандеров Жамшид

Энг кекса гол урган

36,248 Солиев Анвар

Энг ёш майдонга тушган

17,303 Болтабоев Жамшид

Энг кекса майдонга тушган

36,275 Солиев Анвар

Энг ёш сариқ карточка олган

18,34 Болтабоев Жамшид

Энг кекса сариқ карточка олган

32,180 Миладинович Боян

Энг ёш қизил карточка олган

31,175 Тожиев Камолиддин

Энг кекса қизил карточка олган

31,175 Тожиев Камолиддин



Сайтимиз ходимлари томонидан “Пахтакор”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб Жамшид Искандеров топилди.


Эртага "Андижон" клуби ҳақида мақола кутинг.
 

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика