Latest news

08:21ЦСКА селекционер-мураббий Аббосбек Файзуллаевни Испаниянинг қайси жамоасида ўйнаб кетишини айтди  0 07:52Про лига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:20Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  0 04:28Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик футболчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 01:36Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб"  10 00:39Иван Бошкович: "120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Ушбу таркибга ишонганим сабаб кўп трансферларга қўл урмадик"  3 00:32Сардор Рашидов жиддий жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиқди  12 00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  3 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  7 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  24 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  103 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  24

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Пахтакор” News

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Пахтакор”

Эртага навбатдаги миллий чемпионатимиз старт олади.
Одатдагидек бу йил олий лигада иштирок этувчи жамоалар ҳақида қисқача тўхталишда давом этамиз. Демак, кўзгуда – “Пахтакор”.

ЎТГАН ЙИЛГИ ЎРНИ: 4
“Пахтакор” ўтган мавсмуни 4-ўринда якунлади ва ОЧЛсиз қолди. Бундан кимдир хафа бўлди, кимдир тўғри тушунди. Лекин жамоанинг бу йилги мақсадлари улкан.

БОШ МЕНЕЖЕР: Самвел Бабаян
Мурод Исмоилов “Нефтчи”га ўтиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийсиз қолди. Аммо орадан кўп ўтмай клуб менежери Самвел Бабаян барчасини ўз зиммасига олишини маълум қилди. Айни пайт “Пахтакор”да Бабаян барча натижалар учун масъул шахс ҳисобланади.

ЭНГ ЯХШИ ХАРИД: Егор Кримец
Кримецни харид деб бўлмайди, чунки Хитойда ижара асосида тўп тепаётган эди. Ҳимоячи Хитойдан қадрдон жамоаси “Пахтакор”га қайтди. Шубҳасиз, у билан жамоанинг ҳимоя чизиғи кучайди.

ЭНГ КАТТА ЙЎҚОТИШ: Ойбек Қиличев
Ойбек Қиличев – иқтидорли футболчи. Меҳнаткаш ва анча тиришқоқ. У оғир меҳнатдан қочмайди. Албатта, бундай ўйинчининг йўқлиги “Пахтакор”га қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин, бу – футбол, кимдир келади, кимдир кетади.

ЖАМОА ЕТАКЧИСИ: Кахи Махарадзе
Жамоа етакчиси ҳозирча Кахи Махарадзе бўлиб турибди. Грузиялик легионер майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажариб келмоқда. Қолаверса, у жамоа сардори. Бир сўз билан айтганда, шерикларини ортидан етаклай олади.

ЎЗИНИ КЎРСАТИШИ КУТИЛАЁТГАН ФУТБОЛЧИ: Жамшид Искандеров
Искандеров ўтган йилиёқ кашф қилиб бўлинганди. Энди унинг бу йилги чемпионатда янада ўзини кўрсатиши қоляпти. Ўйлаймизки, Жамшид йилдан йилга пишиб етилиб бормоқда.

ЧЕМПИОНАТНИ КИМГА ҚАРШИ БОШЛАЙДИ: сафарда “Андижон”
“Пахтакор” 1-турни эртага “Андижон”га қарши ўтказади. Жуда қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика