Latest news

18:18"Наполи" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  0 17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  1 17:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" (матнли трансляция)  9 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  0 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  3 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0 14:40Эшитдик-да! Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 10 та камерада тасвирга олинади  15 14:31Кими Мерк янги клуби билан шартнома имзолади  0

Олий лига-2013. 17-тур дисквалификациялари News

Олий лига-2013. 17-тур дисквалификациялари

16-тур ўйинлари бўлиб ўтгач навбатдаги турни 6 футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлди.
“Насаф”га қарши кечган баҳсда “Динамо”нинг легионер посбони Андрей Мельничук мавсумдаги тўртинчи огоҳлантиришини олди. Шу сабабли энди украиналик посбон 25 август куни бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашувида майдонга туша олмайди.

Иккинич даврада “Қизилқум”га кўчиб ўтган Асқар Муҳиддинов ҳам кейинги турни томошабинлар орасида кузатишага мажбур бўлади. Сабаби футболчи биринчи даврада “Бухоро” сафида 2та сариқ олганди, “Қизилқум” сафида ҳам унинг сариқлари сони 2тага етди. Умумий огоҳлантиришлар сони 4та бўлгани учун Муҳиддинов 17-турдан ўрин олган “Қизилқум” - “Локомотив” учрашувида ҳаракат қила олмайди.

16-турда сенсацион тарзда “Пахтакор”ни сафарда мағлуб эта олган “Олмалиқ” кейинги турдан олдин жиддий йўқотишларга учради. “Шерлар”га қарши кечган ўйинда қизил карточка олган Достон Абдураҳмонов кейинги турда ўйнай олмайди. Жамоанинг туркманистонлик асосий дарвозабони Мақсатмурод Шомуродов эса мавсумда 4-бор огоҳлантирилди. Бундан ташқари иккинчи даврада олдидан "Шўртан"дан "Олмалиқ"қа ўтган Обид Жўрабоевнинг ҳам сариқ карточкалари сони тўрттага етди. Бу уч футболчи 25 август кунги “Олмалиқ” – “Металлург” баҳсида иштирок эта олмайди.  

17-турда Бухорога сафар қиладиган “Шўртан” сафида Иброҳим Отахонов ўйнамайди. Сабаби тажрибали ярим ҳимоячи 17 август куни “Навбаҳор”га қарши кечган ўйинда тўртинчи бор сариқ карточка “ишлаб” олди.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика