Latest news

09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  1 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  2 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  6 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  6 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2

Олий лига. 2-турнинг рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 2-турнинг рамзий терма жамоаси

www.championat.asia сайти ўз одатига кўра олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг тур рамзий термасини аниқлашда давом этади.
Олий лигада 14та жамоа иштирок этаётган бўлса, шундан 9та клубнинг энг яхшилари рамзий термага киритилди.




“Машъал”, “Сўғдиёна”, “Металлург”, “Бухоро” ва “Динамо” клубларидан 2-турнинг рамзий термасига ҳеч ким кира олмади. Табиийки, бу турнинг энг яхши бош мураббийи деб сафарда “Бухоро”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган “Навбаҳор” устози Бахтиёр Ашурматов топилди.

Энди футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз. Дарвозага “Андижон” посбони Тимур Ғаниевни қўйдик. Бизга маълум бўлишича, “Қизилқум” билан кечган баҳсда Тимур Ғаниев бир неча вазиятларда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолган, гарчи “Андижон” 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса-да.

Ҳимоя чизиғидан “Нефтчи” вакили Дилёрбек Эрматов, “Локо”дан Бобур Йўлдошев, “Насаф”дан Мақсуд Каримов ҳамда “Пахтакрор”нинг ўнг қанот футболчиси Даврон Ҳошимов жой олди.



Ярим ҳимояга Руслан Вагапов, Мансур Саидов, Дилшод Жўраев, Зоҳир Пиримов сингари футболчилар лойиқ кўрилди. Ва ниҳоят ҳужум чизиғидан “Олмалиқ” сафида охирги ўйинда иккита гол урган Шерзод Ҳакимов билан “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев ўрин олди.



ДАРВОЗАБОН:
Тимур Ғаниев (“Андижон”)

ЧАП ҚАНОТ ҲИМОЯЧИСИ:
Дилёрбек Эрматов (“Нефтчи”)

МАРКАЗИЙ ҲИМОЯЧИЛАР:
Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Мақсуд Каримов (“Насаф”)

ЎНГ ҚАНОТ ҲИМОЯЧИСИ:
Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”)

ЧАП ҚАНОТ ЯРИМ ҲИМОЯЧИСИ:
Руслан Вагапов (“Қизилқум”)

ЎНГ ҚАНОТ ЯРИМ ҲИМОЯЧИСИ:
Зоҳир Пиримов (“Олмалиқ”)

МАРКАЗИЙ ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:
Дилшод Жўраев (“Бунёдкор”), Мансур Саидов (“Навбаҳор”)

ҲУЖУМЧИЛАР:
Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Шерзод Ҳакимов (“Олмалиқ”)

БОШ МУРАББИЙ:
Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор”).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика