Latest news

13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  20 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8

Олий лига. 19-тур. “Навбаҳор” сафардаги ғалабасиз серияга барҳам берадими? News

Олий лига. 19-тур. “Навбаҳор” сафардаги ғалабасиз серияга барҳам берадими?

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.
16:00. “Сўғдиёна” - “Навбаҳор”

Турнир жадвалида 13-ўринда бораётган “Сўғдиёна” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Кеча бўлиб ўтган ҳар иккала жамоанинг ўринбосарлари баҳсида “Навбаҳор” ёшлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Хўш, бугунги ўйинда ҳам “Навбаҳор”нинг асосий таркиби ўзини кўрсата оладими ёки “Сўғдиёна” ўз майдонида рақибга имкон қолдирмайдими?

Иккинчи давра бошланганидан бери “Сўғдиёна” фақат бир марта ғалаба қозонди. Яъни, Даврон Файзиев шогирдлари сафарда “Динамо”ни енгиб қайтишди. Жамоа ўз майдонида “Олмалиқ” билан дуранг ўйнади ва қолган уч беллашувда ютқазиб қўйди.

“Навбаҳор” эса бешта ўйиндан иккитасида зафар қучди. Жамоа ҳар иккала ғалабани ўз майдонида қўлга киритди. Сафардаги учта баҳсда наманганликлар фақат мағлуб бўлишди. Бугун эса жамоа сафарда тўртинчи ўйинини ўтказади ва бунда “Навбаҳор”га яна осон бўлмаса керак. Негаки жамоа бугунги ўйинини бош мураббийсиз ўтказади. Чунки Бахтиёр Ашурматов терма жамоамиз билан Осиё ўйинларига жўнаб кетган.

Бу ҳам ўзига яраша йўқотиш ҳисобланади албатта. Тўғри, жамоада Мустафо Байрамов билан Зоҳид Нурматов каби ёрдамчилар бор, лекин барибир замонавий футболда бош мураббийнинг ўрни катта. Олий лигадан тушиб кетиши мумкин бўлган “Сўғдиёна” учун бу ўйин жудаям муҳим. Ўз навбатида “Навбаҳор” ҳам қараб турмаса керак.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика