Latest news

19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:22Суперлига. ОКМК – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  2 18:53Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  2 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  0 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  4 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  13

Олий лига, 19-тур. Бугунги ўйинлар олдидан Баҳром Ҳакимовнинг фикрлари News

Олий лига, 19-тур. Бугунги ўйинлар олдидан Баҳром Ҳакимовнинг фикрлари

Бугун олий лиганинг 19-тур ўйинларига старт берилади. Мамлакатимизнинг 5та вилоятида ўйин бўлиб ўтади.
Мазкур учрашувлар олдидан таниқли мутахассис Баҳром Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик. Сайтимизнинг ҳамкори бўлган Баҳром Мамажонович ҳар бир ўйинга ўз таҳминларини билдириб ўтди.

“Машъал” – “Нефтчи” 50х50. Фарғоналикларга бугун албатта очко керак. Чунки бош мураббийнинг ўрни бироз қимирлаб қолди. Лекин “Машъал” ҳам яхши ўйнамоқда. Муборакликларда 5-ўринни эгаллаш учун жуда яхши имконият мавжуд. Бунинг учун улар ўз майдонида осонликча очко улашмаслиги турган гап. Бугунги ўйин қизиқарли ўтиши тайин. Ким биринчи гол урса ўша ютиб кетади назаримда.

“Металлург” – “Насаф” 50х50. Бу икки жамоа мавсумнинг биринчи даврасида дуранг ўйнашганди. Иккинчи даврада қаршиликлар яхши холатга келиб улгурди. Ҳозир Рўзиқул Бердиев жамоаси яхши кайфиятда. Бугун қизиқарли ўйин бўлади. Бу баҳсда ҳам ким ютса ўша ғолиб бўлса керак. Менимча “Металлург” ютқазмайди. Бу жамоа 6-ўринни мустаҳкамлаш мақсадида ғалаба учун ўйнайди. Лекин “Насаф”нинг ҳам ҳозирда очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Бу жамоа ҳам медаллар учун курашмоқда. Менимча учрашув камида дуранг билан интиҳо топади.

“Қизилқум” – “Олмалиқ” 30х70. Бу ўйинда “Олмалиқ” ютишини таҳмин қиламан. Чунки уларинг ортида бошқа йўл йўқ. Иккинчи даврада негадир ўзига ўхшамаяпти. Бунинг натижасида жамоа турнир жадвалида ҳам пастлаб кетди. Уларга бугун ғалаба керак. Аммо “Қизилқум” ҳам осонликча таслим бўлмайди.

“Сўғдиёна” - “Навбаҳор” 50х50. Биринчи даврада адашмасам, 4:2 бўлганди. Ҳар иккала жамоа мураббийи ҳам менинг шогирдларимдир. Қолаверса Файзиев билан Ашурматов ҳаётда ҳам қалин дўст. Кимнидир имкониятини юқори баҳолаб, қайсидир бирини ранжитиб қўйишни истамайман. Бугун жиззахликларга қийин бўлади. Жамоа бугун ғалабага эришса олий лигада қолиш учун имкониятни ўзида сақлаб қолади. Акс холда, “Сўғдиёна”нинг холати бироз оғирлашади. Сабаби кейинги турларда ҳам уларга осон бўлмайди. “Навбаҳор” эса 6-ўрин учун курашмоқда. Бугун сафардан имкон қадар очко билан қайтишга уринади. Вазиятга реал баҳо берганда, наманганликларнинг таркиби бироз кучлироқ.

“Андижон” – “Локомотив” 40х60. “Локомотив” бугун бор эътиборини ғалабага қаратиши шубҳасиздир. Ўтган турда “Бунёдкор”дан учралган мағлубиятдан сўнг, жамоа қолган ўйинларда фақат ва фақат ғалаба учун ўйнайди. Чунки чемпионлик йўлида “Пахтакор” билан жиддий кураш кечмоқда. Шу боис “темирйўлчилар” бугун барча имкониятини ишга солиб бўлса ҳам, уч очкони қўлга киритишни ўйлаётган бўлса ажаб эмас. Табиийки мезбонларга осон бўлмайди. Лекин “Андижон” мухлислар учун ҳам ўйнаши керак.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика