Latest news

18:10Ўзбекистон кубоги. Учта ўйиндан ОНЛАЙН НАТИЖА  0 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  0 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  0 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  3 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  12 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  2 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  1 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  7 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  1

Олий лига 17-туридан олдинги тахминлар News

Олий лига 17-туридан олдинги тахминлар

25-26 август кунлари Ўзбекистон олий лигаси 17-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Бу турда тўқнаш келадиган жамоалар имкониятларини чамалаб чиқамиз.

25 август, якшанба.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Тўхтасинов (Андижон)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Бу учрашув қизиқ ўтишига шубха йўқ. «Навбаҳор»нинг ўйинлари турдан-турга ижобий томонга ўзгармоқда. Чунки аввалги турда жамоа сафарда «Шўртан»ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлгани будай дейишимизга сабаб бўлади. Бу турда улар энди самарқандликларни қабул қиладилар. «Динамо»да эса вазият бошқачароқ. Улар аввалги турда ўз майдонларида «Насаф»га имкониятни бой берганликлари боис бу турда очко олиб қайтишга харакат қилиши тайин.
Имкониятлар: 55-45

«Бухоро» (Бухоро) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Тошмуҳамедов (Нукус)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

Бу жамоалар ўртасидаги учрашувда «Бухоро»нинг имкониятларини юқорироқ баҳоласак хато қилмаган бўламиз. Чунки жамоа чемпионат давомида бир текис ўйин кўрсатишга харакат қилмоқда. Тачмурод Шамакович шогирдлари ҳар бир ўйинда бор кучларини бериб ўйнашга уринмоқдалар. Бу эса ўз самарасини бермоқда. Аввалги турда фарғоналиклар билан хам тенгма-тенг ўйнашиб мағлуб бўлган эдилар. «Шўртан» ҳам боши берк кўчадан чиқиб кета олганича йўқ. Ҳар бир турда рақиблар ғузорликлардан очко олишга муваффақ бўлмоқдалар. Бу турда хам бу «анъана» давом этиши мумкин.
Имкониятлар: 55-45

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Ғопуров (Наманган), У. Каримов (Андижон), А. Мўминов (Тошкент вилояти).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Олий лигамизнинг етакчи жамоалари учун «бош оғриғи» бўла оладиган бу икки жамоа Олмалиқда муносабатларга ойдинлик киритиб оладилар. Жамоалар бу ўйинга турли кайфиятда етиб келдилар. Чунки иккиси ҳам аввалги турда «гранд» жамоаларга карши тенгма-тенг ўйин намойиш этгандилар. Бу ўйинларда олмалиқликлар сафардан ғолиб ҳолда кайтган бўлса, бекободликлар ўз майдонларида мағлуб бўлгандилар. Бу ўйинда икки жамоа ғалаба учун майдонга чиқишлари аниқ. Тошкент вилояти дербисида жамоаларнинг имкониятларини тенг деб ҳисоблаш ўринли бўлса керак.
Имкониятлар: 50-50

26 август, душанба
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Н. Рўзимов (Тошкент), Ш. Ҳакимов (Андижон)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Олий лига 17-турнинг марказий учрашувларидан бири Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг аввалги баҳсида кичик ҳисобда пойтахтликлар ғолиб бўлган эдилар. Бу баҳс фарғоналиклар учун “Марказий” ўйингоҳдаги сўнгги учрашув сифатида ёдда қолганди. Аввалги турда икки жамоа ҳам майдонни ғолиб тарзда тарк этгандилар. Шу боисдан бу учрашувда қизиқарли бахс гувоҳига айланамиз. Бунга шак-шубҳа йўқ.
Имкониятлар: 55-45

«Гулистон» (Гулистон) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), Т. Гайнулин (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Гулистондаги баҳс икала жамоа учун жуда катт аҳамият касб этади. Майдон эгалари аввалги турдаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, бу турда пойтахтликлардан очко олишга ҳаракат қилсалар ажабмас. «Гулистон»нинг иккинчи даврадаги баҳсларида ўзининг тўпурарлик маҳоратини яна эсга олаётган Мўйдин Мамазулумов «Пахтакор»га қарши ўйинда жамоасининг ғалабаси учун бор кучини бериши аниқ. Пойтахтликлар бу баҳсга тушкун ҳолатда етиб келдилар. Кубок доирасида «Насаф»га имконият бой берилди. Жамоа чемпионатда бир текис ўйин намойиш этолмаяпти. Лекин шундай бўлса ҳам Мурод Исмоилов шогирдлари Гулистонда ғалаба учун майдонга чиқишлари аниқ.
Имкониятлар: 45-55

«Қизилқум» (Зарафшон) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Чемпионат карвонбошиси ва аутсайдери ўртасидаги баҳс барчанинг қизиқишига сабаб бўлиши тайин. “Локо” сафарда очко йўқотмасликка ҳаракат қилади. Бу ўйинда «Қизилқум» рақибга етарлича қаршилик кўрсата олади. «Локомотив» аввалги бахсда йирик ҳисобда «Гулистон»ни мағлубиятга учратганди. Лекин кубок доирасида «Бунёдкор»га имкониятни бой берганди. Бу баҳсда жамоалар ғалаба учун майдонга тушишлари аниқ.
Имкониятлар: 40-60

«Насаф» (Қарши) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги «Насаф» бу турда «Сўғдиёна»ни қабул қилади. Бу ўйинда қаршиликларнинг имкониятларини юқорироқ баҳолайман. Чунки “аждарлар” аввалги турда ҳам, кубок доирасида ҳам фақат ғалабага эришдилар. Жиззахликлар ҳам сафардан очко олиб қайтишга ҳаракат қилишлари аниқ.
Имкониятлар: 60-40

Бу фақат ўзимнинг шахсий қарашларим. Унга қўшилмайдиганлар ҳам бўлиши аниқ. Барчасини ўйинлар кўрсатиб беради. Шундай экан ўйинларни томоша қилишга таклиф этаман. Кимда қандай фикр ёки таклифлар бўлса бемалол фикр тарзида қолдиришлари мумкин. Барчанинг фикри хурмат қилинади.

Комилжон Икромов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика