Олий лига. 14-тур рамзий терма жамоаси
05 aug 2014 14:33
News
Олий лига. 14-тур рамзий терма жамоаси
3 августдан олий лиганинг иккинчи давра учрашувларига старт берилди.
Шу куни 14-турдан ўрин олган олтита ўйин ўтказилган бўлса, кеча “Локомотив” - “Навбаҳор” баҳси билан навбатдаги тур ҳам якунига етди. Биз эса сайтимиз одатига кўра 14-тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.
Ушбу турнинг энг яхшилари қаторига “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Локомотив”, “Металлург”, “Насаф” ва “Машъал”дан футболчилар киритилди. Демак, олий лиганинг еттита клубидан ўйинчиларни танлаб олдик. Айрим сабабларга кўра, “Андижон”, “Олмалиқ”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна”, “Бухоро”, “Қизилқум” ва “Динамо”дан рамзий термага ҳеч ким лойиқ кўрилмади.
ДАРВОЗАБОН
Акбар Тўраев (“Бунёдкор”)
“Бунёдкор” сафарда “Қизилқум”ни 2:0 ҳисобида доғда қолдириб қайтди. Бу ўйинда дарвозабон Акбар Тўраев яхши ҳаракат қилди. У бир неча бор ўз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Умуман олганда, Акбар рамзий термадан жой олишга лойиқ дарвозабон.
ҲИМОЯЧИЛАР
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Сардор Раҳмонов (“Нефтчи”)
Иброҳим Раҳимов (“Локомотив”)
Ҳикмат Ҳошимов (“Металлург”)
“Пахтакор” ўз майдонида “Андижон”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур беллашувда мезбонлар ҳимоячиси Егор Кримец доимгидек ажралиб турди. У ҳимояда яхши ўйнаш билан бирга стандарт вазиятларда ҳужумга ҳам қўшилиб турди. Шунингдек, жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Ижара асосида “Нефтчи” таркибига бориб қўшилган Сардор Раҳмонов ўзининг биринчи ўйинидаёқ жамоага тезда киришиб кета олди. Натижада мураббий унга тўлиқ 90 дақиқа ўйнаш имконини берди ва футболчи ўзидан яхши таассурот қолдирди.
Вадим Абрамов қўл остида Иброҳим Раҳимов анча яхши тўп тепяпти. У биринчи даврада ўзини кўрсата олганди. Кеча ўтказилган “Навбаҳор”га қарши беллашувда ҳам ўнг қанотда фаол ҳаракат қилди. Тез-тез жамоасининг ҳужумларида иштирок этди.
“Металлург” сардори Ҳикмат Ҳошимов эса бу турда иккита голли тўп узатишни амалга оширди. Натижада унинг жамоаси рақиб “Олмалиқ” устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди.
ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Акбар Исматуллаев (“Пахтакор”)
Артур Геворкян (“Насаф”)
Жаҳонгир Абдумўминов (“Машъал”)
Жавлон Иброҳимов (“Бунёдкор”)
Акбар Исматуллаевнинг жарима зарбалари борган сари хавфли кўриниш олмоқда. Охирги ўйинда айнан унинг икки марта амалга оширган жарима тўпи гол билан якунланди. Ва ҳар иккаласида ҳам Акбар тўпни ажойиб тарзда шерикларига етказиб берди.
Артур Геворкянни ҳар қанча мақтасак оз. Туркманистонлик футболчи деярли ҳар турда ўзини кўрсатиб келмоқда. Бу сафар ҳам Геворкян ўз сўзини айта олди. “Динамо” билан кечган беллашувда “Насаф” сардори иккита гол уришнинг уддасидан чиқди.
Муборакда бўлиб ўтган “Сўғдиёна”га қарши учрашувда “Машъал” ғалаба қозонди ва бу ўйинда Жаҳонгир Абдумўминов яхши ҳаракат қилди. Жаҳонгир биринчи даврада ўзини унчалик кўрсата олмаганди. Эҳтимол, мавсумнинг иккинчи ярмида унинг ўйини қовушиб кетар.
“Қизилқум” билан кечган баҳснинг сўнгги дақиқаларида тўп киритиб, жамоаси ғалабасини таъминлаган Жавлон Иброҳимов майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажарди. У доимгидек “қора меҳнат” билан машғул бўлди, шунингдек ҳужумда ҳам фаол иштирок этди.
ҲУЖУМЧИЛАР
Александр Гейнрих (“Локомотив”)
Илҳом Шомуродов (“Насаф”)
Александр Гейнрих яна қайтди ва гол уришни бошлади. Шубҳасиз, у “Навбаҳор” билан кечган ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди. Саша дастлаб ўзи ҳисобни очган бўлса, кейинчалик у томонидан бошлаб берилган ҳужум гол билан якунланди. Умуман олганда, меҳмон ҳимоячилари Гейнрихга қарши айтарли ҳеч нарса қила олишмади.
Илҳом Шомуродов ҳам иккинчи даврада ўзини тўлиқ намоён этса ажаб эмас. Сурхондарёлик ҳужумчи “Динамо” дарвозасига тўп киритишдан ташқари жамоасига пенальти ишлаб берди. Натижада уни ҳам рамзий термага киритдик.
БОШ МУРАББИЙ
Рўзиқул Бердиев (“Насаф”)
14-тур рамзий терма жамоасига бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев номзодига тўхталдик. Албатта, “Насаф”нинг сафарда “Динамо”ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Аммо қаршиликлар бунинг уддасидан чиқишди. Жамоа бош мураббийи “Насаф” ривожи учун астойдил меҳнат қилмоқда. Рўзиқул Саъдуллаевичнинг кейинги ишларида ҳам омад тилаб қоламиз.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments