Latest news

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  2 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  4 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  27 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси

Ўтган ҳафта юртимизда олий лиганинг 13-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Одатимизга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон

Элдор Суюнов "Насаф"

Рамзий терма жамоамиз дарвозасини "Насаф" посбони Элдор Суюновга ишониб топиширга қарор қилдик. Элдор "Динамо" билан ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Унинг дарвозаси томон 10та аниқ зарба берилганди, дарвозабон бир қатор вазиятларда жуда қийин тўпларни қайтаришга муваффақ бўлди.



Ҳимоячилар
Ислом Тўхтахўжаев "Локомотив"
Хайрулла Каримов "Бунёдкор"
Ислом Иномов "Олмалиқ"

"Локомотив" Ғузордан йирик ғалаба билан қайтди. Вадим Абрамовнинг сафардаги ғалабасида ҳимоячиларнинг ҳам хиссаси катта бўлди. Улар орасида Ислом Тўхтахўжаевнинг хизмати беқиёс.

Тажрибали Хайрулла Каримов Сергей Лушан ишонч билдирган ўйинларда ўзини кўрсатмоқда. Футболчи "Андижон" билан сафардаги баҳсда ҳимоя ва бутун жамоани бошқарди. Натижада "қалдирғочлар" "бургутлар"ни таслим қилишди.



Яна бир тажрибали ҳимоячи Ислом Иномов ҳам рамзий термадан жой олди. У "Олмалиқ" билан бирга "Сўғдиёна"ни мағлуб этди. Бундан ташқари ҳимоячи жиззахликлар дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Ярим ҳимоячилар
Жасур Ҳасанов "Локомотив"
Кахи Махарадзе "Пахтакор"
Ғулом Ўрунов "Олмалиқ"
Акмал Холматов "Нефтчи"
Достон Ҳамдамов "Бунёдкор"

Катта Жасур Ҳасанов Ғузордаги ўйиннинг энг фаол ўйинчиси бўлди. У ўз қанотида рақибларга умуман тинчлик бергани йўқ. Битта гол урди ва битта голли пас оширди. Тажрибали ярим ҳимоячи жамоасининг йирик ғалабасига катта хисса қўшди.



"Пахтакор"нинг грузиялик легионери Кахи Махарадзе "Машъал" билан учрашувда ажойиб ўйнади. У голли пас ошириш билан бирга ўзи ҳам муборакликлар дарвозасига гол урди. Ўтган ҳафта ўз терма жамоасида ўйнаб қайтган футболчи юқори савияда ўйнай олди.

"Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Ғулом Ўрунов жамоасининг сенсацион мағлубиятидан қутқариб қолди десак бўлади. Сабаби "Сўғдиёна" сафарда "Олмалиқ"ни мағлуб этаётганда Ўрунов кетма-кет иккита гол урди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.



Янги Зеландиядаги Жаҳон чемпионатида ўйнаб қайтган Достон Ҳамдамов "Андижон"га қарши тўлиқ ўйнади. У нафақат сўнгги дақиқада гол урди, балки бир неча марта рақиб посбонини ҳушёрлигини синаб кўрди. Агар сал омади келганида Достон шу куни хет-трик қайд этиши мумкин эди.

Акмал Холматов "Қўқон-1912"га қарши ўйинда жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. Тажрибали ярим ҳимоячи олий лиганинг сўнгги 3та турида гол уришга муваффақ бўлди.

Ҳужумчилар
Илҳом Шомуродов "Насаф"
Бахриддин Ваҳобов "Қизилқум"

"Насаф" ҳужумчиси Илҳом Шомуродов шу турга қадар 2та гол урганди. "Динамо" билан баҳсда Шомуродов бирданига дублга эришди. Рўзиқул Бердиев айтганидек агар Илҳомни тинч қўйсак гол уришда давом этар. Ҳужумчига омад тилаймиз.



Бахриддин Ваҳобов бу мавсумда ўзининг иккинчи ёшлигини бошдан кечирмоқда деб бемалол айта оламиз. Тажрибали ҳужумчи 13та ўйинда рақиблар дарвозасига 14та гол урди. 13-турда у "Навбаҳор" дарвозасига 3та тўп киритди. Март ва май ойининг энг яхши футболчиси бўлган Ваҳобов навбатдаги бор рамзий термадан ўрин олди.


Бош мураббий
Вадим Абрамов - "Локомотив"
Тошкентнинг "Локомотив" клуби Ғузордан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Жамоа устози Вадим Абрамов ҳақли равишда рамзий терма жамоадан ўрин олди. "Темирйўлчилар" олий лигада кетма-кет 4та ўйинда ғалабага эришиб келмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика