Latest news

02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  1 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  11 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  30 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  13 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

Олий лига. 12-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 12-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 12-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Бунда мухлислар бир қатор қизиқарли учрашувлар гувоҳи бўлишди.

Бу турда кучли бешлик учун ҳаракат қилаётган "Нефтчи" ва "Олмалиқ" ўзаро баҳс олиб бориб, Фарғонада кечган беллашувда майдон эгаларининг қўли баланд келди. Якунига етган турда яна бир эътиборга молик воқеа кузатилди: "Андижон" сафарда ўзининг илк ғалабасини нишлонлади. Тошкентда бўлиб ўтган турнинг марказий баҳси - "Бунёдкор" - "Насаф" қарама-қаршилигида эса ҳисоб очилмади. Биз сайтимиз одатига кўра, тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

ДАРВОЗАБОН
Темур Жўраев ("Шўртан")

ҲИМОЯЧИЛАР
Шукурали Пўлатов ("Нефтчи")
Дарко Станоевич ("Шўртан")
Юрий Рижко ("Навбаҳор")
Анвар Ғофуров ("Бунёдкор")

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Акмал Холматов ("Нефтчи")
Жасур Ҳасанов ("Локомотив")
Шохруҳ Гадоев ("Насаф")
Шерзод Каримов ("Пахтакор")

ҲУЖУМЧИЛАР
Саид Абдужабборов ("Металлург")
Лочин Солиев ("Андижон")

БОШ МУРАББИЙ: Мухтор Қурбонов

12-тур рамзий терма жамоасидан "Шўртан", "Нефтчи", "Навбаҳор", "Бунёдкор", "Локомотив", "Насаф", "Пахтакор", "Металлург" ва "Андижон" футболчилари жой олишди. Энди чизиқлар бўйича ҳар бир футболчига тўхталиб ўтамиз.

Дарвозага Тўмур Жўраевни қўйдик. "Шўртан" посбони бу турда пенальти қайтариш билан бирга жамоасининг сафарда ғалаба қозонишига муҳим ҳисса қўшди. Натижада воҳа дербисида "Шўртан" "Машъал"ни мағлуб этиб қайтди.



Ҳимоя чизиғидан Шукурали Пўлатов, Дарко Станоевич, Юрий Рижко, Анвар Ғофуров сингари футболчилар жой олишди. Марказий ҳимоячи Шукур Пўлатов "Олмалиқ" билан кечган ўйинни кўтаринки руҳда ўтказди. Ҳам жамоаси ғалаба қозонган бўлса, ҳам ўзи жарима тўпидан чиройли гол урди. Дарко Станоевич эса "Машъал"га қарши баҳсда ғузорликларнинг ҳимоя қўрғони бўлди десак муболаға бўлмайди. Ҳимоячилардан Юрий Рижко билан Анвар Ғофуров ҳам бу турда яхши ўйин намойиш этишди.



Ярим ҳимоядан Акмал Холматов, Жасур Ҳасанов, Шоҳруҳ Гадоев, Шерзод Каримов сингари футболчилар жой эгаллашди. Қизиғи шундаки, бу ўйинчиларнинг барчаси қанот футболчилари ҳисобланади. "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Акмал Холматовга алоҳида тўхталиш шарт эмас. Тажрибали ярим ҳимоячи деярли ҳар бир учрашувда ўзини кўрсатиб келмоқда. Холматов охирги турда "Олмалиқ" дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди. "Локомотив"нинг чап қанот футболчиси Жасур Ҳасанов ҳам яхши ҳаракат қилди. Айнан унинг ягона голи "Локомотив"га навбатдаги уч очкони тақдим этди. Шоҳруҳ Гадоев "Бунёдкор" билан кечган баҳсда мухлисларда илиқ таассурот қолдирган бўлса, Шерзод Каримов жамоасининг сафардан уч очко билан қайтишида катта роль ўйнади.



Ҳужум чизиғига Саид Абдужабборов билан Лочин Солиевни танлаб олдик. "Металлург" ҳужумчиси "Қўқон-1912" дарвозасини икки бор ишғол этди. Лочин Солиев эса "Сўғдиёна" дарвозасига тўп киритиб, "Андижон"нинг илк бор сафардан ютуқ билан қайтишини таъминлади.

12-тур рамзий терма жамоасига бош мураббий сифатида Мухтор Қурбоновни маъқул кўрдик. Негаки Қурбонов бошчилигидаги "Шўртан" охирги пайтларда анча мазмунли ўйин кўрсатмоқда. Ғузорликлар Кубокнинг биринчи ўйинида "Пахтакор"дан устун келишди, кейин эса Муборакда "Машъал"ни мағлуб этишди. Албатта, "Машъал"ни Муборакда енгиш осон эмас, лекин "Шўртан" бу ишнинг уддасидан чиқа олди. Шу сабабли Қашқадарё дербисида ғалаба қозонган Мухтор Қурбоновни рамзий термага бош мураббийи сифатида маъқул кўрдик.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика