Latest news

07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  1 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6

Олий лига. 12-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 12-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 12-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Сайтимиз одатига кўра тур рамзий терма жамоасини бериб ўтамиз. Бу сафар 12-тур рамзий термасидан “Қизилқум”, “Нефтчи”, “Пахтакор”, “Динамо”, “Металлург”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Насаф”, “Локомотив” футболчилари ўрин олишди. Айрим сабабларга кўра, “Олмалиқ”, “Сўғдиёна”, “Андижон”, “Машъал” ва “Навбаҳор” клубларидан ҳеч ким киритилмади.



ДАРВОЗАБОН
Артём Макосин (“Қизилқум”)
Рамзий терма жамоа дарвозасидан Артём Макосин жой олди. “Қизилқум” посбони сафарда “Металлург” билан кечган баҳсда ўз дарвозасини яхши қўриқлади. Бекободликларнинг уйда ғалаба қозонишларига йўл қўймади. Умуман олганда, Макосинни биринчи давра кашфиётларидан бири десак бўлади.



ҲИМОЯЧИЛАР
Вячеслав Пономарёв (“Нефтчи”)
Боян Миладинович (“Пахтакор”)
Асрор Алиқулов (“Динамо”)

Ҳимоядан уч нафар футболчи жой олди. Булар - Пономарёв, Миладинович ва Алиқулов. Вячеслав Пономарёв Тошкентда “Бунёдкор” билан кечган беллашувда яхши ўйин кўрсатганди. У Фарғонада “Локомотив”га қарши учрашувда ҳам ўзини кўрсата олди, гарчи жамоаси кичик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлса-да.

“Пахтакор” етакчиларидан бири Боян Миладинович Жиззахда “Сўғдиёна” билан кечгаy ўйинда жарима тўпидан тўп кирита олди. У ҳам охирги пайтларда бир текис ўйин намойиш этмоқда. Олий лигамизнинг тажрибали ҳимоячиларидан бири Асрор Алиқулов эса “Бухоро” билан кечган ўйинда ўзини кўрсатди. 20-дақиқада Акмал Холмуродов қизил карточка олиб майдонни тарк этганидан сўнг ҳимоя назорати тўлалигича Алиқуловда қолди.



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Дилмурод Каримов (“Металлург”)
Сардор Рашидов (“Бунёдкор”)
Предраг Вуйович (“Бухоро”)
Артур Геворкян (“Насаф”)
Жасур Ҳасанов (“Локомотив”)

Ярим ҳимояга беш нафар футболчи киритилди. “Металлург” ярим ҳимоячиси Дилмурод Каримов кетма-кет икки турдан бериб гол уряпти. У Тошкентда “Пахтакор” дарвозасига тўп киритганди, Бекободда “Қизилқум” дарвозасини ҳам аниқ нишонга олди. “Бунёдкор” вакили Сардор Рашидов эса “Андижон” дарвозасига жуда чиройли тўп киритди.

Эдгар Гесснинг эски шогирдларидан бири Предраг Вуйович ҳам яхши ўйин намойиш этиб келмоқда. Шу боис уни ҳам рамзий термага киритдик. “Насаф” сардори Артур Геворкянга келсак, туркманистонлик “сеҳргар” “Машъал” дарвозасини нақд уч бор ишғол қилди. Шунингдек, бу турда бухоролик Жасур Ҳасанов ҳам ўзини кўрсатди. Унинг ягона голи “Локомотив”га навбатдаги уч очкони тақдим этди.  



ҲУЖУМЧИЛАР
Фаррух Шотурсунов (“Динамо”)
Владимир Шишелов (“Қизилқум”)

12-тур рамзий терма жамоаси ҳужум чизиғидан Фаррух Шотурсунов билан Владимир Шишелов жой олди. Чунки ҳар иккаласининг сафарда урган голи ўз жамоасига бир очко тақдим этди.



БОШ МУРАББИЙ
Вадим Абрамов (“Локомотив”)
“Локомотив”га Вадим Абрамов тайинланганидан бери жамоанинг ўйини ўзгарди, тезкорлик ошди. Футболчилар ҳаракатида маъно кўзга ташлана бошланди. Умуман олганда, Абрамов олий лигада кетма-кет бешта ўйинни ғалаба билан якунлади. Шу боис бу мутахассисни рамзий жамоага бош мураббий сифатида маъқул кўрдик.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика