Latest news

12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  1 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  2 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  1 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  19 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  4

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 11-тур беллашувлари бўлиб ўтди.
Бу турда кутилмаган сенсацион натижалар қайд этилмади.
Қуйида 11-турнинг рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвозабон: Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор”).
Ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев ("Пахтакор"), Ғиёс Комилов ("Машъал"), Рой Рок ("Насаф").
Ярим ҳимоячилар: Акмал Холматов ("Нефтчи"), Шохруҳ Гадоев ("Насаф"), Темур Кападзе ("Локомотив"), Суҳроб Неъматов ("Бухоро"), Зафар Тўраев ("Машъал").
Ҳужумчилар: Баҳриддин Ваҳобов ("Қизилқум"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").
Мураббий: Самвел Бабаян.

Кўриб турганингиздек, бу сафарги тактикамиз 3-5-2 кўринишда бўлди.
Энди эса рамзий терма жамоага киритилган футболчиларнинг бу турдаги ҳаракатларига қисқача изоҳ бериб чиқамиз.


Дарвозабон: Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор”)
Тошкент дербисида Зуҳуров ўзини яхши томондан кўрсата олди. Бир нечта вазиятларда жамоасини голлардан қутқарди, ўтказиб юборилган голда эса айбни кўпроқ Сергеевга зарба беришга имкон берган ҳимоячи ўз бўйнига олса бўлади.



Ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев ("Пахтакор"), Ғиёс Комилов ("Машъал"), Рой Рок ("Насаф").

“Машъал”нинг марказий ҳимоячиси Ғиёс Комилов бу мавсум ўсишга эришди. У “Динамо” билан ўйинда ҳам фаоллик кўрсатди.
Акбар Исматуллаев “қалдирғочлар” билан ўйинни юқори савияда ўтказди. Жамоадошларини керакли вақтда керакли паслар билан таъминлаб турди.
“Насаф”нинг словениялик легионери Рой Рок 11-турда гол урди, ўйин давомида у иккинчи голини ҳам киритиши мумкин эди, аммо бироз омад етишмади.



Ярим ҳимоячилар: Акмал Холматов ("Нефтчи"), Шохруҳ Гадоев ("Насаф"), Темур Кападзе ("Локомотив"), Суҳроб Неъматов ("Бухоро"), Зафар Тўраев ("Машъал").
Акмал Холматовни “Нефтчи”нинг тирик афсонаси тесак ҳам бўлади. У “Андижон” билан баҳсда гол уришдан ташқари, голли пас ҳам берди.
Олий лигада апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлган Шохруҳ Гадоев учрашувдан олдин ўз совринини қабул қилиб олди ва уни гол билан нишонлади.



Темур Кападзе “Темирйўлчилар” учун жуда ҳам қийин ўтган ўйинда муҳим рол ўйнади. У майдонда шерикларини бошқариб туришда етакчи эканлигини намойиш этди.
Гарчи мағлуб бўлган бўлса ҳам “Бухоро” клуби “Локомотив”га муносиб қаршилик кўрсатди. Ҳаттоки, жамоа сардори Суҳроб Неъматов рамзийга киришга лойиқ ўйин кўрсатди. Пенальти ишлади ва ўзи уни голга айлантирди.
“Динамо”ни сафарда мағлуб этилишига Зафар Тўраевнинг голи сабабчи бўлди.



Ҳужумчилар: Баҳриддин Ваҳобов ("Қизилқум"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").
“Қизилқум” ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов бу мавсум ҳазиллашмаяпти. Бу турда ҳам Ваҳобов иккита гол урди.
Игорь Сергеев эса Тошкент дербисида “Пахтакор”га ғалаба келтирувчи голни урди.



Мураббий: Самвел Бабаян (“Пахтакор”)
Анъанага кўра марказий ўйинда ғалаба қозонган жамоа бош мураббийи тур рамзий терма жамоасига муносиб кўрилади. Демак, 11-тур рамзийсининг бош мураббийи – Самвел Бабаян.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика