Latest news

11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  6 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  10

Олиб-сотар клуб ёхуд "Монако"нинг энг даромадгир келишувлари News

Олиб-сотар клуб ёхуд "Монако"нинг энг даромадгир келишувлари

Франциянинг "Монако" клуби шонли тарихга эга. У нафақат яшил майдондаги натижалари, шунингдек, трансфер бозоридаги олди-сотди ишлари бўйича ҳам анча тажрибали экани ҳеч кимга сир эмас.

Монегасклар мунтазам равишда ўта манфаатли трансферларни амалга ошириб келишади. Қуйида жамоага катта даромад келтирган трансферлар ҳақида маълумот берамиз. 

Бернарду Силва

Қайси жамоага ва қанчага сотилган: "Манчестер Сити" (50 миллион евро)

Португалиялик футболчи "Монако" сафида 3 йил давомида тўп тепди. Аслида францияликлар Силвани аввалига "Бенфика"дан ижарага олиб, мавсумнинг ярмида 15,75 миллион евро эвазига сотиб олишган. Клуб орадан ҳеч қанча ўтмасдан, Бернарду трансферидан яхшигина даромад қилган. 2017 йилнинг июлида у 50 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтади. Силва клубга мўмай даромад келтиришдан ташқари, 147 та учрашувда майдонга тушиб, князлизликларга муваффақият олиб келган.

Бенжамен Менди

Қайси жамоага ва қанчага сотилган: "Манчестер Сити" (57,5 миллион евро)

"Манчестер Сити" Силва ортидан Менди трансферини ҳам ҳал қилади. Фарқли томони шундаки, "шаҳарликлар" Бенжаменни сотиб олиш учун 57 млн евродан кўпроқ маблағ сарфлашади. Ваҳоланки, "Монако" Менди трансфери учун 2016 йилда 13 миллион евро сарфлаган ва бир йилдан кейин анча кўп даромад қилган. Афсуски, "Манчестер Сити" бу қимматбаҳо футболчисидан тўлиқ фойдалана олмади. У қонунга хилоф ишлари сабабли 1 йилдан бери жамоасига ёрдам бера олмаяпти.

Антони Марсьяль

Қайси жамоага ва қанчага сотилган: "Манчестер Юнайтед" (60 миллион евро)

Бу футболчи трансфери анча манфаатли ҳисобланади. Монегасклар 2013 йилнинг ёзида Марсьялни "Лион" ёшлар жамоасидан атиги 5 миллион евро эвазига сотиб олади. Орадан 2 йил ўтиб эса унинг трансферидан мўмай даромад қилади. 

Бироқ "Манчестер Юнайтед" Антонидан самарали фойдалана олмади. "Олд Траффорд"да ундан кўп нарса кутишганди. Афсуски, қаҳрамонимиз ўз даражасида ўйнай олмади. Эрик тен Хаг келиб, унга яна бир бор ишонч билдирди. Агар бу гал ҳам самара чиқмаса, франциялик футболчи "қизил иблислар"ни бутунлай тарк этишига тўғри келади. 

Тома Лемар

Қайси жамоага ва қанчага сотилган: "Атлетико" (72 миллион евро)

Диққат қилинг, Лемар 2015 йилда 4 миллион евро эвазига "Кан" клубидан "Монако" сафига келиб қўшилади. Орадан 3 йил ўтиб князликлар Лемар трансферидан 72 млн евро даромад топади. Футболчи "Монако"да ажойиб ўйин кўрсатиш орқали ўзига бўлган қизиқувчи жамоалар сонини оширади. Жумладан, "Атлетико" ҳам ўйлаб ўтирмасдан унинг трансферига катта маблағ ажратади. Бироқ у мадридликлар сафида ўз даражасида ўйнай олмаяпти. "Матрасчилар" Тома билан янги шартнома имзолаш ва унинг очилиб кетиш онларини кутишаётганини маълум қилишган. 

Хамес Родригес

Қайси жамоага ва қанчага сотилган: "Реал" (75 миллион евро)

Колумбиялик хавбек 2013 йилнинг ёзида "Порту"дан "Монако"га ўтади. Ўшанда францияликлар унинг трансферига 45 млн евро сарфлайди. Орадан бир йил ўтиб "Реал" клуби Хамес трансферини эълон қилади. Бунга қайсидир маънода футболчининг Жаҳон чемпионатида кўрсатган ўйинлари ҳам сабаб бўлади. "Реал" футболчи харидига 75 млн еврони аямайди. Хамес "қироллик клуби"даги илк мавсумида 13 та гол уради ва шунча ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўяди. Кейинчалик у ўз даражасида ўйнамай қўйди ва омадсизликар гирдобига тушиб қолди. Айни вақтда эса фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттирмоқда. 

Орельен Чуамени

Қайси жамоага ва қанчага сотилган: "Реал" (80 миллион евро)

Франция клубининг охирги энг яхши келишувларидан бири сифатида Чуаменини айтиш мумкин. 2020 йилнинг январида "Монако" таянч ярим ҳимоячисини 18 млн евро эвазига "Бордо" клубидан харид қилади. 2022 йилнинг ёзида эса "Реал" Орельен трансферини 80 млн евро эвазига сотиб олади. "Реал" ёш футболчи учун бежиз бунча маблағ сарфламади. Унинг келажаги порлоқ ўйинчи экани айтилмоқда. Шу сабабли ҳам мадридликлар футболчини харид қилишди. Қолаверса, 20 млн бонус ҳам ваъда қилинган. 

Килиан Мбаппе

Қайси жамоага ва қанчага сотилган: ПСЖ (180 миллион евро)

"Монако" клуби  тарихидаги рекорд трансфер айнан Мбаппе билан боғлиқ дейиш мумкин. "Монако" академиясидан кўтарилиб, дарҳол асосий жамоада ўйнаб кетган қаҳрамонимиз ПСЖда дастлаб ижара асосида ўйнади, кейинчалик унинг трансфери бутунлай сотиб олинди. Айни вақтда Килиан трансферига кўз тиккан жамоалар сони талайгина. 

Дарвоқе, Мбаппе трансфери парижликлар учун 2-ўриндаги келишувдир. Биринчи ўринда сўзсиз Неймар бўлиб, ПСЖ унинг хариди учун 222 млн евро сарфлаганди. 

Самандарбек таржимаси

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика