Latest news

21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  1 21:10Саудия Арабистони. "Ал Таавун" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  8 20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  5 19:50ОК-2025 саралаши. Футзалчиларимиз Австралияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди  11 19:28Ўзбекистон U-20нинг Сурияга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 19:20Неймар Мессининг ПСЖга келиши унинг Мбаппе билан келишмовчилигига сабаб бўлганини айтди  1 18:53ЎФА Кубогининг янги низоми ҳақида болалар футболига оид аччиқ мақола  8 17:42Расман: Бельгия термаси бош мураббийсиз қолди  5 17:06Расман: Оле-Гуннар Сульшер Туркия чемпионатида иш бошлади!  3 16:48"Реал" хавбеки сафдан чиқди  4 16:20"Ювентус" "Аталанта"нинг бир йўла 3 футболчисини олиб келмоқчи  1 15:42"Сепахон" — "Персеполис". Эрон Суперкубоги учун ўйиннинг таркиблари маълум  1 15:06Интервью. Шерзод Эсанов: "Мақсадим - АПЛ. Унга эришмагунча тўхтамайман"  9 14:49"Бешиктош" Сульшер билан музокаралар бошланганини эълон қилди  0

Олександр Пишур: «Ҳаммаси ўзингиз ўйлагандек бўлмас экан» News

Олександр Пишур: «Ҳаммаси ўзингиз ўйлагандек бўлмас экан»

2016 йилги футбол мавсумининг дастлабки қисмини «Навбаҳор»да ўтказиб, ҳозирда Жамбулнинг «Тараз» жамоасида тўп сураётган украиналик Александр Пишур билан суҳбат қурдик.

- Намангандаги фаолиятингиз жуда қисқа бўлди...
- Тўғриси, ҳеч бўлмаганда мавсум охиригача тўп суриш учун Ўзбекистонга қайтгандим. «Навбаҳор»ни тарк этган бўлсамда, у ерда ажойиб хотираларим қолди. Таркибимиз чакки эмас эди. Минг афсуски, доим ҳам сиз истагандек бўлавермас экан. Жамоамиз янгилиги учун керакли очколарни қўлга кирита олмаган бўлишимиз мумкин. Ўша таркиб билан юқори ўринлар учун курашиш мумкин эди. Аммо аста-секин барчаси изига тушаётганда...

- «Навбаҳор» танаффусга 13-ўрин билан чиқиб кетди.

- Юқорида айтиб ўтганимдек, Наманганда таркиб қайтадан тузилганди. Барчага маълумки, янги жамоа билан дарров натижага эришиб бўлмайди. Бир мунча вақт талаб этилади. Балки талабчан мухлисларнинг босимига дош беролмагандирмиз? Иккинчи даврани жамоа ёмон бошлаган бўлсада, ўз майдонида икки бор ғалаба қозонибди. Албатта, «Навбаҳор»га кейинги учрашувларда омад тилайман.

- Яна «Тараз»га қайтдингиз. Сизни яна илиқ кутиб олишдими?

- Тўғриси, «Навбаҳор»га ўтаётганимда бу ердагилар менга қаршилик ҳам қилишганди. Шунга қарамай, қозоқлар мени жамоада яхши кутиб олишди.

- «Навбаҳор»да 5 та гол киритгандингиз. Жамбулда эса 3 та ўйинда майдонга тушдингиз, гол эса йўқ.

- Асосан захирадан майдонга тушяпман. Мураббийлар кўпроқ сенегаллик Малик Манега ишонч билдирмоқда. Бугун (21 август) «Атирау»га қарши ўйинда гол киритишга ҳаракат қиламан.

- Намангандаги фаолиятингиз давомида эсингизда қолган қизиқарли воқеа?

- Наманганда ҳаво иссиқ бўларди. Клуб базасидаги хонамизда кондиционер йўқ эди. Кўпинча шерикларим билан бозордан гилос ва шунга ўхшаш мевалар олиб, ташқарида осмонга қараб тановвул қилиб оёқ чўзардик (кулади). «Бунёдкор»да эса ўйиндан олдин жамоадошларимдан бири бутсамни ичига ҳазиллашиб сув қуйган эди. Қизиғи, ўша кунги учрашувда дубльга эришгандим.

- «Тараз»даги фаолиятингизга омадлар тилаб қоламиз!

- Катта раҳмат. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларингизни Ўзбекистон Мустақиллигини 25 йиллиги билан чин дилдан табриклайман. Наманганлик мухлисларга эса менинг номимдан алангали салом йўллаб қўйинг!


Обид РУСТАМОВ суҳбатлашди

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика