Latest news

11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  0 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  11 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  8 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  21 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0

Олег Зотеев: "Мавсумни ғалаба билан бошлаш муҳим эди" News

Олег Зотеев: "Мавсумни ғалаба билан бошлаш муҳим эди"

Суперлиганинг илк турида "Локомотив" ўз майдонида "Андижон"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан кейин "темирйўлчилар" ҳимоячиси Олег Зотеев клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Локо" "Андижон"га қарши биринчи таймда жуда яхши ўйин кўрсатди, бироқ танаффусдан сўнг бироз бўшашди. Жамоа толиқиб қолдими ё "Андижон" фаоллашдими?
- Авваламбор барчани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Жамоамиз мухлисларини эса ғалаба билан табриклайман. Биз иккинчи таймда чарчаб қолдик деб ўйламайман, фақат мураббийлар кўрсатмаси бироз ортга қайтиб ҳисобни сақлашга қаратилган бўлди, чунки 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Мавсумни уч очко билан бошлаш муҳим эди, шу боис ўйин кўпроқ натижа учун кечди.

- Иккинчи бўлимда мураббийлар штаби кўрсатмаси қандай бўлди?
- Тўпни рақибга қолдириб бўлса-да, тезкор қарши ҳужумларга ўтиш.

- Жамоа янги футболчиси Кирилл Погребняк биринчи турдаёқ дублга эришди. Уни қандай табриклайсиз?
- Кўрамиз. Нимадир ўйлаб топармиз.

"Локомотив" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика