Latest news

13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  0 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  10 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  9 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  32 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1

Олег Тюлькин: "Мухлислар қўллаб-қувватлаши худди эртакдагидек" News

Олег Тюлькин: "Мухлислар қўллаб-қувватлаши худди эртакдагидек"

«Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Динамо» клуби бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Аввало табрик учун раҳмат. «Бухоро»га қарши бизни жуда оғир ўйин кутиб турганлигини билардик. Чунки «Бухоро» анча кучли жамоа саналади. Ўйин биз учун омадли бўлди дейишим мумкин. Вазиятлардан унумли фойдаланиб, иккита гол уриб олгандик. Шундан кейин натижани сақлаб қолиш учун тўп сурмоқчи бўлганимиз бизга панд бериб, рақиб ҳисобни 2:1 га қисқартирди. Айнан шу боис, ўйин якунигача жамоалар анча асабий ўйин намойиш этишди. Айнан мана шундай ўйинчилар «Динамо»дек ёш жамоаларга катта тажриба бўлади. Муҳим ғалабага эришганимиздан, пешқадамлар сафига қайтганимиздан жуда хурсандмиз.

- Ўйиндан олдин нималарни кутган эдингиз?

- Сўнгги иккита ўйиндаги тенгкурашларда «Навбаҳор» ва «Қўқон-1912» жамоаларига мағлуб бўлгандик. Омад биз томонда эмасди. Бугун эса омадимиз келди ва ғалабага эришдик.

- Ўтган турда «Навбаҳор» бош мураббийи, бугун эса «Бухоро» бош мураббийи Улуғбек Бақоев «Динамо» қанотлар бўйлаб яхши ҳужумлар ташкил этаётганлигини айтишди. «Навбаҳор» мураббийи ўтган сафар жамоа ғалабасини қанотларни ёпа олгани билан изоҳлади. Айтинтингчи, «Динамо» марказдан кўпроқ ҳужумлар ташкил этилиши борасида ишлар олиб борилаяптими?


- Албатта, бу борада ишлар олиб бораяпмиз. Нега кўпроқ қанотлар орқали ўйнаймиз? Сабаби қанотларда футболчилар камроқ, марказда эса рақиблар анча кўп бўлади. Кўпроқ қанотдан ўйнашимизга яна бир сабаб, бизда тезкор яримҳимоячилар борлигидан. Жамоамиз анча ёш шу боис барқарорлик доим ҳам кузатилмаслиги мумкин. Эътибор беринг, бизда энг «оқсақол» ҳимоячи 23 ёшда! (залда кулгу)

Жамоамиз иқтидорли ёш футболчилардан иборат. Биз уларга ишонишда, қўллаб-қувватлашда давом этамиз.


- Ўтган сўнгги 6 та тур ўйинларидан сўнг, «Бухоро»га қарши ўйин энг оғир баҳс бўлди деса бўладими?

- Фикримча, биз учун ҳаммаси жуда оғир ва қийин ўтди. Бугунги баҳс ҳам шиддат ва асабийлик борасида анча баланд бўлди. Тўғри, «Динамо»да тажриба етишмаётган бўлиши мумкин, ҳар қандай ҳолатда ҳам барча футболчилар майдонга чиқиб бор кучларини сарфлашмоқда. Ҳар бир очкони майдондаги «жанг»лар орқали ишлаяпмиз.

- Жамоа муваффақиятларида мухлисларнинг ўрни қандай бўлмоқда?

- Бу шунчаки эртакдагидек! Бундан ортиғи бўлиши мумкин эмас. Самарқанддаги учта ўйинимизда ўйингоҳ тўлиб, мухлислар тинмай қўллаб-қувватлашмоқда. Бекободда, Тошкентда, Қўқондаги ўйинларда ҳам юзлаб мухлисларимизнинг жамоамизнинг 12-ўйинчиси эканлигини ҳис этиб турдик. Ғалабаларда уларнинг ҳиссаси катта, биз ниҳоятда миннатдормиз.

- Футболчиларнинг сариқ карточкалар кўп олаётгани, кейинги ўйинларда таъсирини ўтказмайдими?


- Бу борада иш олиб борамиз. Баъзи ҳолатларда ёш футболчиларимизда тажриба етишмаяпти. Йигитлар ўйинга жуда қаттиқ берилаётганликларидан бундай ҳолатлар содир бўлмоқда. Чунки йигитларда иштиёқ жуда катта. Умид қиламанки, мана шундай руҳда давом этиб, мухлисларни хурсанд қувонтирамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика