Latest news

22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  11 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0

Олег Толмасов: "Турон" – "Қизилқум" учрашуви ҳеч ёдимдан чиқмайди" News

Олег Толмасов: "Турон" – "Қизилқум" учрашуви ҳеч ёдимдан чиқмайди"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ҳимоячиси Олег Толмасов "Пахтакор"га қарши ўйинда кечган ноҳақликлар, "Турон" билан бўлиб ўтган қизиқарли ўйин ва шунга ўхшаш қизиқарли воқеалар хақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Олег, ҳозирги кунда нималар билан бандсиз?

– Аввало, барчангизни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб қоламан. Мен ҳозир уйда оилам билан дам оляпман. Шиддатли, кўплаб курашларга бой ўтган мавсумни ҳам якунлаб олдик. Шундай экан, айни пайтда ҳордиқ чиқармоқдаман.

– Ўзбек футболи хақида нималарни айтоласиз?

– Бу ерда менинг бир дўстим – Руслан бор эди. У бу ерда футбол ёмон савияда эмаслигини айтди. Ўзим ҳам келгач, бу рост эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Ростини айтсам, буни кутмагандим.

- Олег Толмасовни кейинги мавсумда ҳам "Қизилқум" жамоасида кўрамизми?

– Бу масалада жамоа раҳбарияти қарор чиқаради, ҳаммаси ҳам менга боғлиқ эмас. Гаплашамиз, муҳокама қиламиз ва ушбу масалани ҳал қиламиз.

– Жамоангиз "Пахтакор"га қарши кечган учрашувда уларга нисбатан яхшироқ ўйин ўтказган эди. Буни ўша учрашувдан кейинги матбуот анжуманида билдирилган фикрлар ҳам тасдиқлайди...

– Тўғри, ўша ўйинда иккита пенальти йўқ эди, буни ҳамма кўрди. Улар пенальтдан ташқари ҳеч нарса ярата олишмаганди. Биз шунчаки ўз вазиятларимизни голга айлантира олмадик.

– "Қизилқум"нинг бошқа жамоалардан устун томонлари нимада?

– Тажриба, ҳар бир футболчининг маҳоратидан қатъий назар сўнгги дақиқагача ўйнай олиш характери деб биламан. 

– Сиз учун энг эсда қоларли ўйин?

– Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Турон" - "Қизилқум" (0:1) учрашуви ҳеч ёдимдан чиқмайди. Сўнгги дақиқаларда рақиб жамоани сиқувга олганимиз, тўхтамасдан қилинган позицион ҳужумлар, тўғрисини айтганда, ҳис-туйғулар тўлиб тошганди.

– Сиз ўзбек футболи ҳақидаги янгиликларни асосан, қайси нашрларда ўқийсиз?

Қизиқ савол. Мен ўзбек тилини тушунмайман, бироқ баъзида championat.asia ва pfl.uz сайтларини ўқиб бораман. Сабаби ушбу сайтларда бошқа тилда ҳам хабарлар чиқар экан.

Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика