Latest news

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  5 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  8 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Олег Марчук: "Бухородек буюк шаҳар жамоаси Суперлигада бўлиши керак" News

Олег Марчук: "Бухородек буюк шаҳар жамоаси Суперлигада бўлиши керак"

Янги мавсум олдидан "Бухоро" сафига қўшилган легионер футболчи Олег Марчук билан интервьюни этиборингизга ҳавола этамиз.

- Олег, сиз ўтган йил Ўзбекистон чемпионати Про-лигасидаги дебютингизни ёмон ўтказмадингиз. Айтингчи, мослашиш қийин кечмадими, ҳар ҳолда сиз учун бегона юрт?
- Йўқ, асло! Қийинчилик туғдирмади, мени яхши қабул қилишди. Тил масаласида ҳам муаммо бўлмади, жамоадаги кўп йигитлар рус тилида мулоқот олиб боришарди. Барчаси ажойиб эди.

- Ўзбекистон ва Украина футбол чемпионатларининг фарқи?

- Бу ерда умуман бошқача футбол, бошқача тушунчалар. Лекин, барибир ҳам унчалик катта фарқ сезилмайди. Айтишадику, футбол бу осон ўйин, фақат уни ўйнай олиш керак.

- Ўтган мавсумда сиз "Динамо" жамоаси билан Суперлига йўлланмасига эга чиқдингиз, бу йил эса "Бухоро" жамоасига ҳам худди шундай вазифа юклатилган, яъни Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Ушбу вазифани яна такрорлашга кўзингиз етадими?

- Сизни яхши тушундим! Буни албатта вақт кўрсатади. Биз барчамиз бу ерга, айнан шу мақсад учун йиғилганмиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ, астойдил меҳнат қилган жамоа, мавсум якунида буни роҳатини ҳам кўради. Мақсадимиз, ўз суюкли мухлисларимизга қувончли дамларни тортиқ қилиб, Суперлига йўлланмасига эга чиқиш. Бухородек буюк шаҳар жамоаси Суперлигада бўлиши керак.




- Мавсумолди тайёргарлик қандай кечмоқда, жамоадагилар билан чиқишиб кетдингизми?

- Йиғинлар яхши ташкиллантирилган, астойдил тер тўкяпмиз, ҳозирги бош мураббий билан ўтган мавсумда ҳам бирга ишлаганман, шу сабабли машғулотларда унчалик катта фарқ сезмаяпман. Яхши жамоа шаклланяпти, мураббийлар ва футболчилар мени яхши кутиб олишди, бу борада ҳеч қандайм муаммо кўрмаяпман.

- Ишқибозлар сиздан мазмунли ва чиройли ўйинлар кутмоқда. Уларга нима дер эдингиз?

- Ишқибозлардан яхши кунимизда ҳам ёмон кунимизда ҳам фақат "Бухоро" билан бирга бўлишларини сўрардим, мана шу энг асосийсиси. Ғалабалар эса, ҳар доим ҳамроҳимиз бўлсин!

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика