Оле-Гуннар Сульшер ўйиндан кейин Бруну Фернандешнинг ўйини ва Одион Игалонинг майдонга тушмагани ҳақида гапирди
02 feb 2020 10:31
News
Оле-Гуннар Сульшер ўйиндан кейин Бруну Фернандешнинг ўйини ва Одион Игалонинг майдонга тушмагани ҳақида гапирди
"Ўйин мен кутганимдек ўтди. Тўпга биз эгалик қилдик ва ўйинни назорат қилдик, рақиблар эса фақатгина қарши ҳужумларда бизга муаммолар яратди.
Сўнгги ойларда бундай ўйинларни жуда кўп ўтказяпмиз. Шу боисдан футболчилар жуда кўп куч йўқотишмоқда. Бизга танаффус керак.
Бруну бугун тўп билан жуда яхши ўйнади. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ҳужумда бироз хавфлироқ ўйин кўрсатдик.
Бруну - топ-футболчи. Бу унинг биринчи ўйини. Биринчи бўлимда барча футболчилар пас ўйнаётган пайтларда у фақатгина олдинга ҳаракатланди. Фернандеш биз учун топ-даражали кучайтириш бўлди.
Игало ҳали Манчестерга етиб келмади. Унинг ўзига келиб олиш учун вақт берамиз. У ажойиб форвард ва страйкер. Одион биздаги камчиликларни ёпа олади", - деди Сульшер.
Comments