Latest news

10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  2 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  1 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  13 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  1 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  5 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  4 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  11 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  8 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14

Olamsport.com: Паккьяо: “Мейвезерга биринчи мағлубиятини тақдим этаман” ва куннинг бошқа хабарлари News

Olamsport.com: Паккьяо: “Мейвезерга биринчи мағлубиятини тақдим этаман” ва куннинг бошқа хабарлари

Сайтимиз ҳамкори ҳисобланган Olamsport.com сайтида чиққан энг сара хабарлар билан танишинг.

Кличко–Женнингс — 2012 йилдан кейинги энг рейтинги юқори жанг

Якшанба куни тонгда профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA (Super), WBO ва IBF йўналишларида жаҳон чемпиони украиналик 39 ёшли Владимир Кличко америкалик Брайант Женнингсга қарши кечган жангда ўзига тегишли бўлган чемпионлик камарларини очколар ҳисоби бўйича ҳимоя қилган эди. Батафсил



Уч нафар теннисчимиз Чимкент турнирининг 2 даврасида

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Shymkent Open турнири давом этмоқда. Унда бир гуруҳ истеъдодли теннисчиларимиз ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишяпти. Батафсил


ЖЧ-2016 тимсоли Байкал бўриси бўлади

2016 йили Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида бўлиб ўтадиган хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг тимсоли расман таништирилди. Батафсил


Актёр Жейми Фокс Мейвезер – Пакьяо жанги олдидан мадҳия куйлайди


Голливудлик таниқли актёр Жейми Фокс 2 май куни Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган Флойд Мэйвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасидаги “аср жанги” олдидан АҚШ давлат мадҳиясини куйлайдиган бўлди. Батафсил


Стив Керрга журналистлар мукофот топширишди

Миллий Баскетбол ассоциациясининг “Голден Стэйт” клуби бош мураббийи Стив Керр Руди Томьянович номидаги махсус соврин соҳибига айланди. Ушбу мукофот ҳар йили журналистлар томонидан ўзи ҳар томонлама намоён этган, биринчи галда матбуот билан яхши муносабатда бўлган мураббийга топшириб келинади. Батафсил



Уимблдон турнири мукофот жамғармаси 7 фоизга оширилди

“Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон” теннис мусобақаси ташкилотчилари жорий 2015 йилда турнирнинг мукофот жамғармаси 7 фоизга оширилганини маълум қилишди. Энди йилнинг 4та нуфузли мусобақасидан бирининг соврин жамғармаси 26,75 миллион фунт стерлингдан иборат бўлади. Батафсил


“Уильямс” ходимларига мукофот учун 3 миллион евро тўлаган

“Формула-1” пойгаларида иштирок этувчи “Уильямс” жамоаси ўтган мавсум охирида ходимларига мукофот тариқасида 3 миллион евро тўлаган. Бир неча кун аввал ўтган йилги зарар миқдори 50 миллион евро бўлгани эълон қилинган, лекин бу жамоа ҳолатига таъсир кўрсатмаслиги айтиб ўтилганди. Батафсил

“Бавария” Adidas компаниясидан 10 йил учун 645 млн. олади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти спорт экипировкалари ишлаб чиқарувчи дунёга машҳур Adidas компанияси билан янги 10 йиллик шартнома имзолади. Келишувга кўра, компания Германияга грандига 10 йил давомида 645 миллион фунт стерлинг маблағни босқичма-босқич ўтказиб беради. Батафсил


Паккьяо: “Мейвезерга биринчи мағлубиятини тақдим этаман”

2 май куни ўтказиладиган “аср жанги”да иштирок этиш учун Лас-Вегас шаҳрига етиб келган Флойд Мейвезер (47-0, 26 КО) ва Мэнни Паккьяо (57-5-2, 38 KO) машғулотларни деярли якунлашди.  Батафсил


Сабина Шарипова Наннингда чорак финалга чиқди

Хитойнинг Наннинг шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи аёллар ўртасидаги турнирда чорак финал иштирокчилари маълум бўлмоқда. Ушбу мусобақада истеъдодли теннисчимиз Сабина Шарипова ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Батафсил

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика