Latest news

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  10 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим News

ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим

Кеча Олмалиқ шаҳридаги стадионга ташриф буюрганларга ҳавас қилиб, Instagram'да танилган образ – Қодирқулоқнинг қўшниси ҳолига тушганлар анчагина бўлса керак. Тўғри, ЖАРдаги ўйин ҳам ёмон ўтмади, қолаверса, драматик баҳс жонли эфирда намойиш этилди. Бироқ телевизор бу – телевизор, ҳаёт – ҳаёт-да!

ОКМК стадионини баъзи оёқтўп ихлосмандлари "Манчестер Юнайтед" уй ўйинларини ўтказадиган "Орзулар театри"га ўхшатганлар ҳам бўлди. Ҳақиқий театрга тез-тез бориб турганим учун уларнинг фикрига қўшиламан. ОКМК ўйингоҳини ҳам бемалол театр деб аташ мумкин. Олмалиқликлар ҳамиша камбэк амалга оширавермаган тақдирда ҳам фикримда собит қоламан. Сабаби, бугунги кунда баъзи стадионлар каби томошабинлар ўриндиқлари ҳувиллаб қолган театр репертуарларида ҳар куни кўз қувнатадиган спектакллар намойиш этилавермайди. Кўнглингиз дарвозасини ишғол қилган саҳна асарини жонли равишда қайта томоша қилиш учун ўртача бир ой кутишингизга тўғри келади. ОКМК ишитрокидаги ўйинлар ҳам шундай.

Театр ҳақида гап кетганда, футболчиларни моҳир актёрларга, Миржалол Қосимовни эса клубнинг буюк режиссёри деб таърифлаш мумкин. Мутахассис нафақат майдонда тайёрлаган тактикаси, натижани остин-устун қилиб юборадиган ўзгаришлари билан, балки матбуот анжуманида ҳам доимий айтиладиган сўзлардан қочган ҳолда диққатни тортадиган, баъзан бутун бошли кулги жамоаларининг соатлик дастуридан қизиқроқ бир жумла сўзи билан ижтимоий тармоқларни безаб беради.

Қолаверса, етти хонали сонга қиёсланадиган спорт турида ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида улкан натижалар қайд этганлар саноқли топилади. Шахсан мен учун ўша даврда мураббийсиз ҳам исталган рақибини мағлуб эта оладиган "Бунёдкор"идан ҳозирги фаолияти кўпроқ ҳайрат уйғотмоқда. "Қалдирғочлар"ни эса легионерлар ёппасига кўч-кўронини йиғиштириб кетган даврда Осиёнинг энг кучли тўрт жамоаси сафига олиб кира олганини унутганим йўқ.

ОКМКда эса номи ўйинидан кўра машҳур футболчиларни йиғиб олмасдан тажрибали ўйинчилар қаторига ёшларни жипслаштира олди. Хато қилган тақдирда ҳам уларга имкон берди. Ўйлайманки, руҳий тушкунликдан чиқиб кета олса, мураббий Дилшод Ёқубовга ҳам яна қачондир иккинчи имкониятни тақдим эта олади. Абдураҳмонов, Абдураззоқов каби футболчиларни эса бугунги кунда исталган жамоа ўз таркибида кўришни хоҳласалар, ажаб қилмайман.

Кўп йиллардан буён "Насаф"нинг ёшларга бўлган ёндашувини ҳурмат қилардим ва бу ўтган мавсум ўз самарасини берди. ОКМК эса уларга энг яқин келган жамоа бўлди. Шу боис, ёрқин ўйинлар ва ёшларга бўлган ишонч туфайли олмалиқликларнинг ушбу мавсум чемпион бўлишини ҳам мамнуният билан қабул қилардим. 

Тўғри, бунга эришиш ва мавсум давомида стабилликни сақлаб туриш ниҳоятда қийин, бироқ "Лестер" Англия чемпиони бўлганда, нега имконсиз нарсанинг ўзи бўларкан"?! 

ОКМКнинг ҳам, "Насаф"нинг ҳам менга ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ. Бироқ, ўйлашимча, ҳамиша чиройли ўйин намойиш эта олган жамоани исталган вилоят, исталган жамоа мухлиси олқишлайди. Шундай ўйинни мунтазам намойиш этган исталган жамоани чемпион сифатида тасаввур қилишга тайёрман.


Оқил Абдубарноев

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика