Latest news

15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  1 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  4 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  37 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  9 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  8 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   3 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  0 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   3 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  7

ОКМК стадиони майсаси янгиланди News

ОКМК стадиони майсаси янгиланди

ОКМК спорт мажмуасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

"Стадионни халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга келтириш учун катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, футбол майдонимиз майсалари жорий йилнинг биринчи қисмидан буён тўлиқ янгилаш ишлари олиб борилаётган эди. Айнан шу сабабли, жамоамиз уй учрашувларини Тошкентдаги "Жар" стадионида ўтказиб келмоқда.

Ҳозирга вақтга келиб майдон ҳолати мукаммал кўринишга келтирилди. Куни кеча ФИФАнинг майдон бўйича мутахассислари Олмалиқ шаҳрига ташриф буюриб чим сифати, майдон текислиги, дренаж ва суғориш тизимлари, сув етказиб бериш насослари ва бошқа ускуналарни кўздан кечириб юқори баҳони бериб қайтишди.

Энди уни юртимиздаги футбол майдонлари ичидаги энг наъмуналиси деб ҳисобласак ҳам бўлади. Майдон майсасининг ажойиб ҳолатга келишида шу соҳадаги маҳаллий энг тажрибали мутахассислар иш олиб боришди.

ФИФА мутахассислари майдонимизга юқори баҳо бериб, ўзининг ёзма равишдаги хулосаларини тақдим этган.

Яқин кунларда ОКМК футбол клуби раҳбарияти ЎзПФЛ комиссиясини кутиб олади. Унда, ОКМК спорт мажмуасида олиб борилаётган реконструкция ишлари, майдон сифати, ёритиш тизими ва шу каби бошқа масалалар "Стадионларга қўйилган талаблар" регламентига кўра қанчалик баҳога бажарилганлиги муҳокама қилинади", – дейилади клуб хабарида.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика