Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

ОКМК СМ стадиони очилиши ва «Олмалиқ» – «Металлург» ўйинидан фотогалерея News

ОКМК СМ стадиони очилиши ва «Олмалиқ» – «Металлург» ўйинидан фотогалерея

16 март, якшанба куни Олмалиқда янги қуриб битказилган, 12 минг томошабинга мўлжалланган стадион очилиши бўлиб ўтди.
«Олмалиқ» ФК матбуот хизматининг маълум қилишича, ташкилотчилар томонидан ташкил этилган байрам дастури анча қизиқарли ва ҳаяжонли ўтди. Спортчилар чиқишлари, кичик концерт дастурларидан сўнг, стадионни очиб бериш учун сўз раҳбариятга берилди.

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари мажмуаси раҳбари - Ғуломжон Ибрагимов, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов, Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмонов, ОКМК ОАЖ бош директори Александр Фармоновлар сўзга чиқишди. Шундан сўнг, давлат мадҳияси садолари остида стадионда Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Очилиш маросими доирасидаги концерт дастури давомида Гулсанам Мамазоитова, шунингдек, янги стадионда ўтказилган илк расмий ўйиндан сўнг Алишер Файз каби хонандалар стадионга ташриф буюрган меҳмонларни ўз қўшиқлари билан хурсанд этди. «Олмалиқ» – «Металлург» учрашуви эса 3:2 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.

Қуйида Олмалик кон-металлургия комбинати спорт мажмуаси стадиони очилиши ва «Олмалиқ» – «Металлург» учрашувидан тайёрланган фоторепортаж билан танишишингиз мумкин. Суратлар муаллифи – Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎзПФЛ матбуот хизмати).

Фото: Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎзПФЛ матбуот хизмати). Хабар «Олмалиқ» ФК матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика