Latest news

14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  2 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  13 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  4 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4

ОКМК ўз уйига қайтмоқда! "Олимпик"ка қарши учрашув Олмалиқ шаҳрида ўтказилади News

ОКМК ўз уйига қайтмоқда! "Олимпик"ка қарши учрашув Олмалиқ шаҳрида ўтказилади

Олмалиқнинг ОКМК клуби ўзининг уй стадионига қайтаётганини маълум қилди.

Клуб стадиони таъмирдалиги боис, клуб ўз уй учрашувларини Тошкентдаги "Жар" стадионида ўтказаётганди. Айни дамга келиб, "ОКМК спорт мажмуаси" таъмирдан чиқарилган, майдон майсаси шай ҳолатга келтирилган.  Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Олимпик"ка қарши учрашувни ОКМК ўзининг уй стадиони бўлмиш "ОКМК спорт мажмуаси"да ўтказади.

"Кончилар" ўз уйига қайтмоқда!

 Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган, доимо совринли ўринлар учун курашаётган ва ОЧЛнинг мунтазам иштирокчисига айланиб улгурган Олмалиқнинг ОКМК жамоаси барча халқаро талабларга жавоб берадиган стадионда ўйнаши давр талаби эди. 

Айнан шу боис, «ОКМК спорт мажмуаси» маълум муддатга ёпилди ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати ёрдамида катта таъмирлаш ишлари олиб борилди. Майдон кавланиб дренаж тизими қайтадан ўрнатилди, янги майса экилди, стадион ёритиш тизими тўлиқ янгиланди ва ниҳоят, спорт мажмуаси катта спорт мусобақаларини ўтказишга тайёр бўлди.

Футбол бўйича жорий йилги Ўзбекистон Cоcа-Cола Суперлигаси 16-тури доирасида ОКМК Тошкентнинг «Олимпик» клубини айнан «ОКМК спорт мажмуаси»да қабул қилиши аниқ бўлди. Учрашув соат 20:00да бошланади. Баҳс олдидан эса эстрада юлдузи Муҳаммадзиё иштирокида концерт дастури намойиш этилади.

Қадрдон стадионни соғиниб қолган мухлислар учун концерт дастури ва футбол учрашувига кириш чиптаси мутлақо бепул!

Барча футбол ишқибозларини жамоамизнинг ОЧЛ саралаш баҳси олдидан бўлиб ўтадиган муҳим ўйинига таклиф қиламиз ва улардан қизғин қўллаб-қувватловни кутиб қоламиз!", -дейилади ОКМК клуби баёнотида.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика