Latest news

17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  5 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  1 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  26 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  13 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  17 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2

ОКМК назорат ўйинида Про лига жамоасидан 3 та гол қабул қилиб олди News

ОКМК назорат ўйинида Про лига жамоасидан 3 та гол қабул қилиб олди

Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Про лига вакили "Машъал"га қарши назорат беллашувида қатнашди.

Ёпиқ тарзда кечган учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари Асрор Алиқулов қўл остидаги жамоага мағлуб бўлди. Муборакликлар устунлиги остида кечган ўйинда Алиқулов шогирдлари 3 та тўп киритишди, голлар муаллифлари – Нуржаҳон Муззаффаров, Рустам Абдуҳамидов, Анвар Муродов. ОКМК ўйин якунига келибгина ҳисобни қисқартиришга эришди, бу голга Нодир Абдураззоқов муаллифлик қилди.  

ОКМК – "Машъал" 1:3

ОКМК: Жавоҳир Илёсов, Авазбек Ўлмасалиев, Сардор Раҳмонов, Акрам Комилов, Дилшод Аҳмадалиев, Миржамол Қосимов, Ойбек Рустамов, Хуршид Ғиёсов, Арихиро Сентоку, Милян Шкрбич, Иракли Рухадзе.

"Машъал": Умид Ҳамроев, Муҳаммадали Намозов, Шаҳбоз Жўраев, Асил Бегимқулов, Жавоҳир Абдуалимов, Ҳумоюн Муртозаев, Иброҳим Ғанихонов, Рустам Абдуҳамидов, Ислом Баратов, Нуржаҳон Музаафаров, Майкл  Бабатунде.



Маълумот ўрнида, ОКМК Суперлига 1-турида 3 март куни "Андижон" билан беллашса, "Машъал" Про лига илк турини 12 март санасида "Қўқон-1912"га қарши ўтказади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика