ОКМК бош директори: "Жамоамиз учун муваффақиятли қуръа бўлди, деб ўйлайман"
24 aug 2023 16:33
News
ОКМК бош директори: "Жамоамиз учун муваффақиятли қуръа бўлди, деб ўйлайман"
ОКМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони), "Эйр-Форс" (Ироқ), "Сепахон" (Эрон) жамоалари билан бир квартетдан ўрин олди.
Клуб бош директори Баҳодир Мирзаев қуръа якунлари бўйича фикрларин билдирди.
"ОКМК жамоаси мусобақа гуруҳ босқичига йўлланма олди. Бунгача биз "Ал Араби"ни мағлубиятга учратган эдик. Ўйлайманки, бу ўзбек футболи учун катта байрам. Биламиз, "Ал Иттиҳод" таркибида энг машҳур юлдузлар тўп тепади. Карим Бензема, Нголо Канте ва ҳоказо. Ҳозирданоқ қўнғироқлар кела бошлади. Ўйинни қандай муҳитда ўтишини тасаввур қилаверинг. ОКМК жамоаси учун муваффақиятли қуръа бўлди, деб ўйлайман. "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони), "Эйр-Форс" (Ироқ), "Сепахон" (Эрон) жамоалари билан гуруҳда бемалол иштирок этиб, кейинги босқичга йўлланма олишади. Мураббийлар, футболчиларга ҳаммага омад тилаган ҳолда айтаманки, ОКМК жамоаси ОЧЛда муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади",- дейди Баҳодир Мирзаев.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments