Latest news

10:47Пўлатхўжа Холдорхонов: “Худо хоҳласа, “Андижон”га ҳам чемпионликни ният қилиб келдим”  1 10:20"Реал" етакчиси финалда ўйнаши мумкин  1 09:52"Мураббийлар қотили" - Маттейс де Лигт  3 09:24Алонсо "Реал Мадрид"нинг Испания Суперкубоги финалига чиққанига муносабат билдирди  4 08:55Хебайнинг янги жамоаси деярли аниқ  14 08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  15 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  4 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  5 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  37 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  10 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  7 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  15 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  4

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиб декабрда учта ўртоқлик ўйини ўтказади News

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиб декабрда учта ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 финал босқичидаги рақиби - Хитой миллий терма жамоаси ноябрь ва декабрь ойларида жами тўртта ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой миллий терма жамоаси 14 ноябрь куни ўз майдонида Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. ОК-2015 гуруҳ босқичида Ўзбекистонга рақиблик қиладиган Хитой терма жамоаси шунингдек, декабрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. ФИФА расмий сайтига кўра, Хитой миллий терма жамоаси 13 ва 17 декабрь кунлари Пекинда Қирғизистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказса, 21 декабрь куни Фаластин терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Хитой терма жамоаси бунгача сентябрь ва октябрь ойларида ҳам бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан 4 ва 9 сентябрь кунлари Хитой ўз майдонида Кувайт ва Иордания термаларига қарши ўйин ўтказса, октябрь ойида ҳам иккита учрашув ўтказилиши режага киритилган. Унга кўра, 10 октябрь куни Таиланд, 15 октябрь куни эса Ироқ Хитойда меҳмон бўлади.

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб - Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам сентябрь ва октябрь ойларида бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Жумладан 8 сентябрь куни Лондонда Австралия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилса, 10 октябрь куни Жиддада Уругвай терма жамоаси меҳмон бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам август, сентябрь ва октябрь ойларида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Навбатдаги ўртоқлик учрашувлари эса 3 ва 8 сентябрь кунларига белгиланган. Дастлаб, 3 сентябрь куни Иордания терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Миржалол Қосимов шогирдлари октябрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Сўнгги икки ўйин БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 гуруҳ босқичида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика