Latest news

13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  0 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  1 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  10 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  17 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  3 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2

ОК-2015. ФИНАЛ. Жанубий Корея - Австралия. Превью News

ОК-2015. ФИНАЛ. Жанубий Корея - Австралия. Превью

Осиё Кубоги финалида мусобақа мезбони Австралия ва икки карра қитъа чемпиони Жанубий Корея тўқнаш келишади.
Австралия гуруҳда Қувайт (4:1) ва Уммонни (4:0) мағлуб этди, Жанубий Кореяга (0:1) ютқазиб қўйиб иккинчи ўринни эгаллади. Чорак финалда мезбонлар Хитой дарвозасига жавобсиз иккита гол урди. Ярим финалда "соккерузлар" БААни 2:0 ҳисобида таслим қилишди.

Жанубий Корея эса гуруҳда Уммон (1:0), Қувайт (1:0) ва Австралияни (1:0) таслим қилиб биринчи бўлганди. Чорак финалда корейслар Ўзбекистон термасини қўшимча вақтларда 2:0 ҳисобида мағлуб этишганини барча билади. Ярим финалда Ули Штилике шогирдлари Ироқни ҳам 2:0 ҳисобида таслим қилишди.

Австралия ўз тарихида учинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоанинг мусобақадаги энг яхши натижаси 2011 йил қайд этилган. Қатарда "соккерузлар" финалда иштирок этишганди.

Жанубий Корея учун бу йилги мусобақа 9-Осиё Кубоги ҳисобланади. Ушбу жамоа 1996 йил ўз уйида ташкил этган қитъа чемпионатида финалга қадар етиб борган.

Бу икки жамоа ўзаро 26 марта тўқнаш келган. 7 бор корейслар, 9 бор Австралия 9 бор ғалабага эришган. 10 марта дуранг қайд этилган.

Ушбу жамоалар Осиё Кубоги доирасида икки бор тўқнаш келишган. 2011 йил гуруҳ босқичи доирасидаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. 2015 йил мусобақанинг гуруҳ босқичида ҳам бу жамоалар яна тўқнаш келишган. Бу сафар корейслар зафар қучишган - 1:0.

Финал
Жанубий Корея - Австралия
31 январь 2015. Сидней. 14:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Суҳандон (Эрон), Муҳаммад Ризо Абдулфазли (Эрон)
Захира ҳаками: Фаҳад Ал Мирдаси (Саудия Арабистони)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика