Latest news

11:23БААнинг Ўзбекистонга қарши тахминий таркиби  3 11:00“Милан“ юлдузини “Ливерпул“га битта шарт билан сотишга тайёр  0 10:48Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташрифи борасидаги саволга жавоб берди  7 10:36“Ал Ҳилол“ ТОП форвардга йига 40 миллион евро таклиф қилди  0 10:11Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) энг қиммат футболчилар рейтингини янгилади  5 09:44Ўтган мавсум А Серияда 11 та гол урган ҳужумчи фаолиятини “Рома“да давом эттириши мумкин  1 09:17УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида “Барселона“ни очколардан маҳрум қилиши мумкин  21 08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  12 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  15 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  9 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  32 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  1 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  3

Ўйинларни қолдириш бўйича “Пахтакор” ҳақли, лекин... News

Ўйинларни қолдириш бўйича “Пахтакор” ҳақли, лекин...

“Пахтакор”нинг олий лигада кетма-кет учта ўйини қолдирилгани айрим ўқувчиларимизнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Хабарингиз бор, Осиё ўйинларида иштирок этаётган терма жамоамиз сафига “Пахтакор”дан етти нафар футболчи (Никита Рибкин, Егор Кримец, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев ва Владимир Козак) чақирилгани боис “Пахтакор” бу орада  ички чемпионатдаги ўз ўйинларини бошқа муддатга қолдиришга ҳақли. Қолаверса, бу нарсан 2014 йилги олий ва биринчи лига мусобақалари учун чиқарилган Регламентда ҳам кўрсатиб ўтилган.

Яъни, Ўзбекистон олимпия терма жамоасига беш ва ундан ортиқ ўйинчи бирор клубдан таклиф этилса, ўша клубнинг ўз ўйинларини қолдиришга ҳаққи бор, деб ёзиб қўйилган Регламентнинг 4,24-бандида. Бу томонлама “Пахтакор”га ҳам, ПФЛга ҳам эътироз билдира олмайсиз, чунки жамоа ўзининг етти нафар футболчисини Осиё ўйинларига юборган. Лекин “Пахтакор” қолдирилган учрашувларни қачон ўтказади-ю, 12 ноябргача ҳаммасига улгурадими, масаланинг асл моҳияти шу ерда.

Энди олий лига тақвимига эътибор қаратамиз. Тақвимга кўра, 21-тур баҳслари 25-26 сентябрга, 22-тур учрашувлари эса 1-2 октябрга қўйилган. Шундан сўнг олий лигада 17 октябргача танаффус юзага келади. Ундан кейинги ўйинлар яна тиғиз вақтда давом эттирилади, бундан ташқари, охирги иккита турнинг барча жойда бир хил вақтда (катта эҳтимол билан соат 14:00да) бошланишини инобатга олсак, “Пахтакор” қолдирилган учрашувларни 17 октябргача ўтказиб олиши мумкин. Шунингдек, 21 октябрь ҳам захира куни сифатида тақвимга киритилган ва бунда ҳам битта ўйинни ўтказиб юборса бўлади.

Агар терма жамоамиз Осиё ўйинларининг финалига қадар етиб боради деб ўйласак, унда 1 октябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган “Навбаҳор” - “Пахтакор” баҳси ҳам бошқа муддатга қолдирилади. Шундай бўладиган бўлса, унда “Пахтакор”нинг олий лигада қолдирилган учрашувлари сони тўрттага етади.

Айтиб ўтганимиздек 3 октябрдан бошлаб 17 октябргача ички чемпионатда икки ҳафталик танаффус юзага келади. Негаки бу орада миллий терма жамоамиз сафарда учта ўртоқлик учрашуви ўтказади (6 октябрь Қатар, 10 октябрь Баҳрайн ва 14 октябрь БАА). Бу ўйинларда миллий терма жамоамизнинг ўзаги иштирок этишини ҳисобга олсак, Миржалол Қосимов асосий урғуни легионерларга қаратади ва “Пахтакор”дан учтадан кўп футболчи чақирилмаса керак.

Шундай бўлган тақдирда “Пахтакор” қолдирилган тўртта учрашувдан учтасини 3-17 октябрь оралиғида ўтказиб олиши керак бўлади. Икки ҳафта ичида бемалол учта ўйинда майдонга тушиш мумкин, марказий учрашув ҳисобланган “Локомотив” - “Пахтакор” баҳси эса 21 октябрда ўтказилиши мумкин. Бизга маълум бўлишича, жорий мавсум 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” - “Бунёдкор” баҳси (Ўзбекистон Кубоги финали) билан якунига етади ва Миржалол Қосимовнинг Терма жамоалар марказига топширган иш режасига кўра, 12 ноябрдан кейин ҳеч қандай расмий ўйин ўтказилмаслиги лозим. Чунки бироз муддат танаффусдан сўнг миллий терма жамоа аъзолари Осиё Кубогига ҳал қилувчи тайёргарликни бошлайди.

Шундай қилиб “Пахтакор”нинг учта ўйини қолдирилганидан кўп ҳам ваҳима ясаш керак эмас. Негаки юқорида айтиб ўтганимиздек, октябрнинг биринчи ярмида икки ҳафталик танаффус юзага келади ва жамоа шу оралиқда ўз ўйинларини ўтказиб олиши мумкин. Чемпионатнинг қолган ўйинлари эса қарабсизки тақвим бўйича бир текисда давом этаверади.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика