Latest news

18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  0 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  1 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  1 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  0 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  2 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  1 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  9 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  26 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1

​Оғир жудолик: Дунё қандай қилиб Давиде Асторини йўқотди News

​Оғир жудолик: Дунё қандай қилиб Давиде Асторини йўқотди

4 март куни Италияда даҳшатли хабар тарқалди.

Удине шаҳридаги меҳмонхонада "Фиорентина" сардори Давиде Асторининг жонсиз танаси топилди. Машъум воқеадан бир кун олдин у жамоа дарвозабони Марко Спортьело билан "PlayStation" ўйнади ва белгиланган вақтда бўладиган муҳим ўйинга тайёрланиш учун кетди.

Бергамолик 14 ёшида "Милан"нинг ёшлар таркибида кўриниш берди. Бироқ "россонерлар"нинг кўпчилик тарбияланувчилари каби қизил-қораларнинг асосий таркибида майдонга тушмади. Орадан маълум вақт ўтиб у "Кальяри"га ижарага берилди ва 22 ёшида жамоанинг асосий ҳимоячисига айланди. Оролда Давиде 8 йилини ўтказди ва бу вақтда муҳим ҳодисалар рўй берди. Ўша вақтларда жамоага президент Массимо Челино раҳбарлик қиларди. У Асторини яхши кўрарди ва ўйин вақтида хоҳлаган чизиғида ўйнашига рухсат берарди. Шижоатли ва меҳнаткаш бўлгани учун унга "немис" деб лақаб қўйиб олганди.


Астори "Кальяри"да ўйнаб юрган вақтларида Россия жамоасидан бирига кўчиб ўтиши ҳам мумкин эди. Унинг трансферига "Спартак" томонидан розилик берилганди. Бироқ воқеага клуб президенти аралашди ва у аввалига шароитни яхшилаш кераклигини, кейинроқ яна музокаралар олиб борилишини маълум қилди. Агарда самолёт остида ухласа ҳам уни Москвага киритмаслигини айтди. 2012 йилда Астори "Зенит" таркибида кўриниш бериши ҳам мумкин бўлганди. Россияга у оддий футболчи эмас, "Кальяри"нинг сардори сифатида борди. Сардинияда эса унинг очилмаган қирралари очилиб бораётганди. У бизнес билан жиддий тарзда шуғулланаётганди. Унинг ёрдамида ресторан ва театрлар қурилди, ҳаттоки пляж ҳам ташкил этилди. Дизайнга катта эътибор берарди, унинг ўзи кафенинг лойиҳасини тайёрлаб қўйганди. Бўш вақтларида эса намойишларда юришни ёқтирарди.

2014 йилда Астори "Кальяри"ни тарк этди ва пойтахтга кетди. Бошида уни "Лацио"га ўтишини кутишганди, бироқ "Рома" чаққонлик қилиб, Асторини трансфер қилди. Жаҳли чиққан "бургутлар" президенти: "Астори - Марадона эмас, уни талашмаймиз", - деди. Римда ҳимоячи ёмон бўлмаган мавсумни ўтказди, бироқ бирор бир яхши ҳаракатлари билан ёдда қолмади. Ҳаттоки "Рома" мавсум якунларига кўра, 2-ўринни олиб, ЕЧЛга йўлланма қўлга киритган бўлса-да, жамоани тарк этишга қарор қилди.


У Флоренцияга кўчиб ўтди. Бу эса уни мамнун қилди. Уйғониш даври бешиги ҳисобланган ерда ўз санъатини кўрсата олди. Айнан у ерда унинг қизи дунёга келди. Римдан кўра Флоренцияда у ўзининг етакчилик сифатларини очиб бера олди. "Фиорентина" қайсидир ўйинда "Эмполи"га кутилмаганда мағлуб бўлди. Астори эса кийиниш хонасида чалкашликлар келтириб чиқарди. Гувоҳларнинг айтишига кўра, футболчи ўша вақтда фақатгина жамоадошларига эмас, бош мураббий Пауло Соузага ҳам қаттиқ гапирган. Натижада кейинги ўйинни у захирада ўтказди, кейинчалик кечирилди ва яна ўз жойига қайтди. Флоренцияликлар яна даҳшатли ўйинларни кўрсата бошлади, Астори ҳалол бўлди, бироқ бу ҳар доим ҳам ширин бўлмади.

Родригес "Фиорентина"ни тарк этгандан кейин янги бош мураббий Стефано Пиоли ўйлаб ўтирмасдан унга жамоа сардорлик боғичини топширди. Астори олдинги мавсумда "Фиорентина"ни олдинга бошловчи футболчи бўлганлиги эса бинафшаранглиларнинг фойдасига хизмат қилди. Учрашув вақтида унга жамоадошлари Флоренциянинг турли хил жойлари ранги туширилган сардорлик боғичи совға қилишди.


Асторини италияликлар орасида яхши вино каби яхши кўриб қолишди. Ҳаттоки "Фиорентина"нинг ўйинлари яхши чиқмай қолганида, бундай ҳолатлар сўнгги вақтларда мунтазам бўлиб турганида ҳам мухлислар ва мураббийлар жамоага кам эътироз билдирадиган бўлишди. У Италия терма жамоасининг Стокгольмдаги даҳшатли учрашувида захирада қолган бўлса-да, жамоасининг ЖЧдан қолиб кетганини томоша қилди. Агарда воқеалар бошқача бўлганида у ҳам муҳим турнирга кетиши керак эди. "Женоа" ва "Кальяри" футболчилари машъум воқеани эшитганларидан кейин майдонни кўз ёшлари билан тарк этишди. "Бари"да ўйнаган собиқ жамоадошлари Раноккья ва Бонуччи телефондаги суҳбатида "Интер" ва "Милан" майдонга тушмаслигини келишиб олишди. Бахтига Италия футбол федерацияси вазиятни яхши тушунди ва ўша кунги ўйинларнинг барчасини бошқа куни бўлишини эълон қилишди. Воқеадан кейин футбол иккинчи даражага тушиб қолди ва бу тўғри эди. Бутун давлат бир йигитча учун аза тутди, бу орқали ёш болакай ҳам ўзини тута олмади. У Кьеллини ва Бонуччи каби юлдуз даражага етмаганди, бироқ ўз ишига сидқидилдан ёндашадиган, тартибни хуш кўрадиган футболчи эди. Ишонаверинг, қачонки мамлакат маҳаллий жамоаси юқори амалдори ёки Италия термасининг собиқ "сенатори"дан мана шу аза ҳақида сўрасангиз, навбатчи бўлмаган гапларни гапиради.

Асторининг дафн маросими 8 март куни ўтказилди. У ўзини футболчи сифатида танитган, ҳақиқий бахтни ҳис қилган жойга кўмилди. Бу шаҳарда хотирасини ёддан чиқармаслик учун унинг шарафига қўшиқлар куйланади. Кейинги ўйинда "Фиорентина"нинг янги сардори Асторининг боғичида майдонга тушади. Бу эса унга қўшимча босим юклайди.



Давиде, тинч ором ол, сен дунёни эрта тарк этдинг!


championat.asia учун
Сергей Румянцев

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика