Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  1 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  3 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

ОФКнинг навбатдан ташқари Конгрессида ташкилот Низомига бир қатор ўзгартиришлар киритилди News

ОФКнинг навбатдан ташқари Конгрессида ташкилот Низомига бир қатор ўзгартиришлар киритилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида Осиё Футбол Конфедерациясининг навбатдан ташқари Конгресси бўлиб ўтди.

Мазкур Конгрессда ташкилот Низомига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Аввалроқ маълумот берганимиздек, мазкур Конгрессда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов, ЎФФ Биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ва ЎФФ Котибияти бошлиғи Санжар Ризаев иштирок этишди.

Конгрессда иштирок этган ОФК делегатлари 2014 йили Сан Паулу шаҳрида бўлиб ўтган ОФК Конгрессида қабул қилинган янгиликларни тасдиқлашди. Улар орасида энг асосий масалалардан бири ОФКга аъзо айрим мамлакатларни Жанубий ва Марказий Осиё зоналарига ажратиш бўлди. 

Унга кўра, Марказий Осиё зонасида Ўзбекистон, Эрон ва футболи жадаллик билан ўсиб келаётган яна тўрт терма жамоа (жами 6та) жамоа иштирок этса, Марказия зонада футболи ривожланаётган 7та жамоа иштирок этади.

Конгрессда шунингдек ОФК Ижроқўмига аъзо бўлган аёллар сонини биттага оширилиши тасдиқланди. Унга кўра, янги ташкил этиладиган бешинчи зонадан янги Ижроқўм аъзоси тайинланади.

Конгрессда сўз олган ОФК президени Шайҳ Салмон Иброҳим Ал Ҳалифа Конгресс иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди ва қабул қилинган қарорлар, ўзгартиришлар Осиё футболи ривожи учун қўйилган янги қадам эканини таъкидлади.

«ОФК Низомига киритилган янги лойиҳалар, сайлов комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритилиши ва қабул қилинган бир қатор янгиликлар Конфедерация ривожи учун хизмат қилишига шубҳам йўқ. Низомга ўзгартиришлар киритиб минтақа футболи ривожи учун биргаликда қадам ташламоқдамиз, бунинг учун барча делегатларга миннатдорчилик билдираман», - дейди ОФК президенти.

Конгресс якунида ОФК Ижоқўми аъзолари сони қайтадан тасдиқланди. Унга кўра, ОФК Ижроқўми аъзолари сони эндиликда 25тани ташкил қилади:

ОФК президенти (Шу ўринда ФИФА вице-президенти)

ОФК вице-президентлари сони - 5та

ОФКнинг ФИФА Ижроқўмидаги аъзолари сони - 3та

ОФК Ижроқўмидаги аёл делегатлар сони - 5та

ОФК Ижроқўмига сайланадиган доимий аъзолари - 11та

Австралиянинг Мельбурн ўтказилган ОФКнинг навбатдан ташқари Конгрессида ОФКга аъзо 46та мамлакат делегацияси иштирок этди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика