Latest news

15:10Globe Soccer Awards. Йилнинг энг яхши ҳужумчиси бўлиш учун кимлар даъвогар?  0 14:55Илёс Зейтуллаев: "Терма жамоамиз максимал натижа билан уйга қайтишига ишонаман"  2 14:35Ляпорт: "Реал"дек клубнинг таклифига албатта эътибор қилардим"  2 14:10Австралия - Саудия Арабистони. Онлайн натижа  10 13:55Суперлига учун плей-офф ўйинлари санаси маълум  2 13:35"Истиқлол" Кожони "Динамо"дан қанчага сотиб олиши маълум  3 12:50Чемпион бўлган "Насаф" футболчилари нимадан хафа?  23 12:28Эшитдик-да! ФИФА "Нефтчи"га трансфер тақиқи қўйиши мумкин  7 11:55Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан ўйин учун тахминий таркиблари  26 11:44"Навбаҳор" устози, етакчиси ва бошқалар — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  3 11:22Степан Атоян: "Ўзбек футболида инфратузилма жиҳатидан катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда"  8 08:52"Барселона" Ольмони иккинчи даврага рўйхатдан ўтказиши учун яхшигина пул топиши лозим  4 08:41«Барселона» товон пули 100 миллион евро бўлган ҳужумчини сотиб олмоқчи  5 08:17Руд ван Нистелройга Чемпионшипдан таклиф тушди  5 08:03Бундеслига тўпурари фаолиятини АПЛ грандида давом эттирмоқчи  1

ОФКнинг икки кунлик семинари якунланди News

ОФКнинг икки кунлик семинари якунланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда давом этаётган ОФК семинарининг иккинчи кунида ҳам клублар вакиллари бир-биридан қизиқ маълумотларга эга бўлишди.
Даставвал, маҳаллий вақт билан 9:00да Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси масъули Павел Лузанов тадбирни кириш қисмини очиб берди ва “Допинг назорати ва шифокор масалалари” юзасидан маъруза ўқиши учун доктор Гурчаран Синх таклиф этди. Малайзиялик машҳур мутахассиснинг чиқиши кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Гурчаран Синх Бразилияда ўтган 2014 йилги жаҳон чемпионатида аниқланган камчиликлар ва баҳсли вазиятлар юзасидан тайёрланган маҳсус роликни йиғилганларга намойиш этиб, ушбу ҳолатларни такрорламасликка чақирди.

Шундан сўнг “Матбуот хизмати масалалари” бўйича Четанг Кулкарни чиқиш қилди. Унинг маърузфаси ва намойиш этган ролиги ҳам клублар вакиллари учун фойдали бўлди. Йошими Огава эса “Ҳакамлар масалалари”га тўхталиб ўтди. Унинг маърузфаси кўпчликнинг диққат эътиборини тортди. Айниқса, намойиш этилган баҳсли вазиятлар ролиги жуда-жуда қизиқарли бўлди.

Режага кўра, сўнгги бўлиб “Маркетинг масалалари” бўйича чиқиш қилинди. Унда ОФКнинг янги ҳомий ва ҳамкорларига тўхталиб ўтилди. Шунингдек, учрашувларни ташкил этишда белгиланган талабларга амал қилиш лозимлиги клубларга яна бир карра тушунтирилди.

Шу тариқа, 2015 йилги Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги мусобақалари олдидан ташкил этилган семинар ўз якунига етди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика