ОФКдан 2018 йил якунлари (июль - декабрь)
01 jan 2019 16:28
News
ОФКдан 2018 йил якунлари (июль - декабрь)
Биринчи қисмда якунига етган йилнинг январь - июнь ойларида рўй берган муҳим воқеаларга тўхталгандик. Қуйида июль - декабрь орасида Осиё футболида муҳим из қолдирган воқеаларни келтириб ўтамиз.
Июль
- Жаҳон чемпионатида иштирок этган Япония терма жамоаси гуруҳдан чиқишни уддалади. Японлар мусобақанинг 1/8 финалида Бельгияга 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Август
- Эроннинг "Мес Сунгун" футзал клуби клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.
- Францияда ўтказилган аёллар футболи бўйича U-20 жаҳон чемпионатида Япония чемпион бўлди.
- Япония аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларида чемпионликни нишонлади.

Сентябрь
- Жанубий Корея олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида зафар қучди. Мусобақа финалида Япония 2:1 ҳисобида мағлуб этилди.
- Малайзияда ўтказилган U-16 Осиё чемпионатида Япония ғолибликни қўлга киритди.

Октябрь
- ФИФА президенти Жанни Инфантино Малайзияга ташриф буюриб ОФК янги биноси билан танишди.
- U-19 Осиё чемпионатида Саудия Арабистони чемпионликни нишонлади. Финалда Жанубий Корея 2:1 ҳисобида мағлуб этилди.
- Ироқнинг "Эйр Форс" клуби ОФК Кубогини қўлга киритди. Бу жамоа финалда Туркманистоннинг "Олтин Аср" клубидан устун келди.

Ноябрь
- Япониянинг "Кашима Антлерс" клуби ўз тарихида биринчи марта Осиё чемпионлар лигасида зафар қучди. Финалда "Персеполис" мағлуб этилди.
- Уммон пойтахти Мускатда ОФК "Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш" маросимини ўтказди.

Декабрь
- Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган "Ал Айн" ўзидан ижобий таассурот қолдирди. Бу жамоа тарихда биринчи марта финалда ўйнашга муваффақ бўлди.

Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments