Latest news

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  12 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

ОФК ёш ва истиқболли ҳакамларни синовдан ўтказади News

ОФК ёш ва истиқболли ҳакамларни синовдан ўтказади

Шу йилнинг 3–5 октябрь кунлари Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо федерацияларнинг ёш ва истиқболли футбол ва футзал ҳакамлари учун Куала-Лумпур шаҳрида махсус синов курсларини ташкил қилади.

Унда 3 нафар ўзбекистонлик рефери – Аҳрол Рисқуллаев (футбол – суратда марказда) ҳамда Жамолиддин Қосимов ва Искандар Зоитов (иккиси ҳам футзал) иштирок этади. Жароҳати туфайли Дмитрий Пислегин Куала-Лумпурга бора олмади. Синов курсларига чақирилган ҳакамларга қуйидаги талаблар қўйилган:

  •   ФИФА рўйхатидан ўтган;
  •   2018 йил 1 январь ҳолатига 35 ёшдан ошмаган;
  •   мамлакат чемпионатида ўйинлар бошқариш бўйича тажрибага эга бўлиши;
  •   ва инглиз тилини билиши керак.

Иштирокчилар синов давомида фитнес-тест, видео-тест ва “Футбол (футзал) ўйини қоидалари” бўйича имтиҳон топширади. Футбол бўйича ҳакамлар синовлардан муваффақиятли ўтса, ўз мамлакатида яна 2 марта синовдан ўтади ва якунда ОФК ҳаками мақомига эга бўлди. Ушбу синовлардан ўтган футзал ҳакамлари эса ОФК ҳаками мақомига эга бўлиб, халқаро учрашувларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Синов курслари давомида, шунингдек, Ўзбекистон футзал ҳакамлари бўйича бош мутахассис, тажрибали футзал ҳаками Шуҳрат Пўлатов тингловчи инструктор сифатида қатнашади.

Маълумот учун, ОФК Ҳакамликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, ўзбекистонлик Карине Мурадян ОФКнинг ёш ва истиқболли футбол ва футзал ҳакамлари учун синов курслари координатори этиб тайинланган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика