Latest news

09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  1 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  23 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  2 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  9 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  41 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0

ОФК вакиллари “Бунёдкор” тарбияланувчиларига тўплар топширди. ФОТО+ВИДЕО News

ОФК вакиллари “Бунёдкор” тарбияланувчиларига тўплар топширди. ФОТО+ВИДЕО

Tags :  Бунёдкор
Охирги пайтларда “Бунёдкор” футбол мактаби ва унинг тарбияланувчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирилмоқда.

Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг асосини бунёдкорчилар ташкил этишмоқда. Асосий таркибимизнинг аксарият қисмини футбол мактабимизда тарбия топган футболчилар ташкил этишмоқда. Натижада улар нафақат юртимиздаги мутахассислар, балки қитъамиз футболи мутасаддиларининг эътирофига сабабчи бўлишмоқда. Мисол тариқасида, 2015 йил якунларига кўра, қитъамизнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясининг якуний рўйхатини айнан “Бунёдкор” вакиллари банд этишганини эслаш кифоя. Якунда соврин Достонбек Ҳамдамовга насиб этганди.

11 февраль, пайшанба куни “Бунёдкор” стадионида ОФК вакиллари томонидан ўзбекистонлик ёш футболчиларга тўп топшириш маросими бўлиб ўтди. ОФК Ижтимоий масъулият қўмитаси раиси ўринбосари, ЎФФ Биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, ОФК Ижтимоий масъулит бўлими бошлиғи доктор Анна Турай жаҳонда болалар-ўсмирлар футболини истиқболли ривожлантириш ва юртимизда давлатимиз раҳбарлари томонидан қаратилаётган эътиборни алоҳида таъкидлашди.

ОФК вакиллари Тошкентнинг “Бунёдкор” ва “Спартак” футбол мактаби тарбияланувчиларига махсус тўпларни топширишди. Ёш болакайлар қабул қилиб олинган тўпларни “Бунёдкор” стадиони асосий майдонида синаб кўришди.

Эътиборингизга ФОТОЖАМЛАНМА ва видеолавҳани тақдим этамиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика