Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

ОФК вакили Фарғонада ҳам меҳмон бўлди News

ОФК вакили Фарғонада ҳам меҳмон бўлди

19 октябрь куни тушдан сўнг Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ҳамда ЎФФ маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлигида Фарғона шаҳрига ҳам ташриф буюришди.

Меҳмонларни "Истиқлол" стадионида "Нефтчи" ПФК, Фарғона вилояти Футбол федерацияси ҳамда "Истиқлол" Марказий стадиони раҳбарияти биргаликда қарши олишди.

Дастлаб меҳмонлар "Истиқлол" стадионининг яшил майдонига тушиб келишди.  ОФК вакили Эльнур Мамедов стадионнинг чимини кўздан кечирди. Шундан сўнг замонавий "Истиқлол" аренасининг барча шарт-шароитлари кўриб чиқилди. Жамоалар ечиниш хоналари, душ, тиббий марказлар, спорт заллари, мартабали меҳмонлар учун ажратилган махсус жойлар шунингдек  медиа марказдаги шароитлар билан танишиб чиқилди. Умуман олганда, Эльнур Мамедовга Фарғонанинг бош аренаси жуда ҳам манзур бўлди. Бундай стадионларда футбол учрашувларини ўтказиш барча учун қулай эканлиги таъкидланди.

Ташриф сўнггига келиб,  "Нефтчи" клуби рахбарлари, матбуот ва маркетинг бўлими ҳамда стадион ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкилланди. Унда Эльнур Мамедов клубнинг маркетинг ишларини янада ривожлантириш борасида керакли маслаҳат ва тавсияларини берди. Шу куннинг ўзида меҳмонларинг Фарғона шаҳрига ташрифи якунланди.

"Нефтчи" матбуот хизмати


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика