Latest news

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  10 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:0 (матнли трансляция)  2 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

ОФК ва ЎФФ мутахассислари Бухорога ташриф буюрди News

ОФК ва ЎФФ мутахассислари Бухорога ташриф буюрди

Кутилганидек, 16 октябрь, душанба куни Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ЎФФ маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлигида Бухоро шаҳрига ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб “Марказий” стадионни кўздан кечириб,  у ерда мухлислар учун яратилган шарт-шароитлар, стадион ён атрофидаги бинолар, ҳамда болалар ва ўсмирлар футбол мактаби, “Бухоро” футбол клуби қароргоҳи билан яқиндан танишиб чиқди.
Мутахассислар “Бухоро” спорт мажмуасида нафақат футбол, балки енгил атлетика, бадиий гимнастика ва спорт гимнастикаси, бокс каби спортнинг бошқа турлари билан шуғулланиш учун яратилган имкониятларни ижобий баҳолади. Айниқса Эльнур Мамедов стадионни кузатиш чоғида,  спорт мажмуаси  ичидаги  рассомчилик устахонаси ОФК мутахассисини эътиборини тортди ва устахонага кириб  рассомдан ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди ҳамда у ердан илиқ таъсуротлар билан чиқиб кузатишда давом этди.
Шундан сўнг  меҳмонлар клуб маркетинг хизмати ходимлари, матбуот хизмати ва бошқа бўлим ходимлари билан давра суҳбати ўтказдилар. Самимий ва дўстона руҳ остида ўтган суҳбат чоғида, ОФК ва ЎФФ вакиллари келгусида клубнинг маркетинг ишларини янада ривожлантириш борасида керакли маслаҳатларини берди.

Шу тариқа Эльнур Мамедов ва Бахтиёр Маметовнинг Бухорога уюштирган сафари якунига етди.


“Бухоро” матбуот хизмати.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика