Latest news

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  0 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  4 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

ОФК U23. Сўнгги турда ғалаба қозондик News

ОФК U23. Сўнгги турда ғалаба қозондик

U23 Осиё чемпионати 3-тури доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлиб ўтди.

18-дақиқада Шукуров тўпни жарима майдонига узатди, Достонбек Ҳамдамовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Соҳибов дарвозага йўллади - 1:0. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

68-дақиқада Элдор Шомуродов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди, ҳаводаги курашда Сергеев ҳимоячилардан устун келди ва боши билан гол урди - 2:0. Учрашув тугашига 8 дақиқа қолганида Яманликларнинг чемпионатдаги илк аниқ зарбаси гол билан тугади. Аҳмад Ал Сарори 35 метрлардан Абдумавлон Абдужалилов дарвозасини ишғол қилди - 2:1.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада чап қанотда тўпни эгаллаб олган Жалолиддин жарима майдони ичига кириб борди ва ҳимоячиларни ортда қолдириб дарвозанинг юқори тўққизлигига гол урди - 3:1.   

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинда Яманни мағлуб этди. Ироқ ва Жанубий Корея ўртасида ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Корейслар гуруҳда биринчи бўлишди, Ироқ эса иккинчи.


Ўзбекистон - Яман 3:1
19 январь 2016. Доха. "Суҳайим бин Ҳамад" стадиони
Ҳакамлар:
Ма Нинг (Хитой), Ванг Дексин (Хитой), Хсю Мин Ю (Хитой Тайпеи), Хеттиканканамге Перера (Шри-Ланка)

Голлар: Жавоҳир Соҳибов 17, - 1:0.Игорь Сергеев 68, - 2:0.Аҳмад Ал Сарори 82, - 2:1. Жалолиддин Машарипов 90+1, - 3:1.

Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Жамшид Болтабоев, 14.Жавлон Мирабдуллаев, 2.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 9.Жалолиддин Машарипов, 17.Достон Ҳамдамов (10.Жамшид Искандеров, 67), 23.Элдор Шомуродов (15.Жасур Ҳакимов, 77), 11.Игорь Сергеев.
Захира: 1.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Достон Турсунов, 6.Максимилиан Фомин, 16.Икром Алибоев, 22.Темур Ҳакимов.

Яман: 23.Салим Ал Харш, 3.Алави Фадақ, 11.Абдулвасеа Ал Матари (9.Холид Муҳаммад, 85), 12.Аҳмад Али Ал Хифи (8.Башир Ал Манифи, 66), 13.Ала Аддин Маҳди, 14.Аммар Хамсан, 15.Осама Анбар, 17.Муҳаммад Ал Сарори, 18.Аҳмад Абдуллоҳ Аҳмад Алос, 19.Муҳаммад Боқшан, 21.Аҳмад Ал Сарори.
Захира: 1.Эсам Ал Ҳакими, 2.Файсал Ба Хурмуз, 4.Мугахед Фареа, 5.Абдулмуаин Ал Жарши, 6.Абдулхолиқ Манеа, 7.Волид Моҳд Ал Хубаиши, 10.Сулаймон Ҳезам, 16.Аҳмад Батавил, 20.Ёсир Ал Габр, 22.Ёсир Тхаваб.


Ироқ - Жанубий Корея 1:1

Голлар: Амжед Ҳуссайн 90+3 - Ким Хюн 22

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика